Ўзбекистон Экологик ҳаракат вакиллари учун парламент қуйи палатасига квота ажратиш тўхтатилади.
Президент 2018 йилни Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили деб эълон қилди.
Сирдарё вилояти ҳокими сирдарёлик талабаларни ўз ҳудудидаги ишлар билан таништириш мақсадида Тошкентга ташриф буюрди.
АҚШ Ўзбекистоннинг биринчи Президенти қизи Гулнора Каримовага нисбатан санкция жорий этди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабековни қабул қилди.
Олий Мажлис Сенати Ўзбекистоннинг Япония ва Грузиядаги элчиларини тайинлади.
ХХР Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири Чан Ваньцюан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Болалар боғчалари Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель ва ускуналар билан таъминланади. Президент мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон ва ТИКА иқтисодиёт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар ва дастурлар сонини оширишга келишиб олди.
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Қирғизистон Президентнинг фикрича, Шавкат Мирзиёев дипломатияда янги анъаналарга асос солиб, давлатлараро аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда ностандарт ва самарали ёндашувларни намоён қилмоқда.
Ўзбекистон Президенти йўловчи поездининг аварияга учраши муносабати билан АҚШ Президентига ҳамдардлик йўллади.
Президент Халилилло Тўрахўжаевни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига тайинлади.
Тўрткўл тумани ҳокимиятига кўп йиллар Элликқалъа тумани ҳокими бўлиб ишлаган Неъматулла Худайбергенов раҳбарлик қилади.
Сенат 2018 йилги давлат бюджети, маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонун , Ҳарбий доктринанинг янги таҳрири ва Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Ўзбекистон Президентининг Қорақалпоғистонга сафари жараёнида минтақани яқин икки йилда ривожлантириш бўйича вазифаларни аниқлаб олиш белгиланган.
Ўзбекистон Қирғизистон билан муносабатлардаги барча тўсиқларни олиб ташлашдан манфаатдор, деди Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан музокараларда.
Қирғизистон Иссиқкўл вилоятидаги тўртта пансионат жойлашган ер участкаларини вақтинча фойдаланиш учун Ўзбекистонга берди.
Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбековни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг