Сиёсат

ДХХга янги вазифалар юклатилди
8 июнь 2023, 11:20

ДХХга янги вазифалар юклатилди

ДХХга муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликни таъминлашда ваколатли орган сифатида мониторинг олиб бориш, ходимларни аттестациядан ўтказиш, хорижий давлатлар тажрибаси асосида МАИ объектларининг ягона давлат реестрини шакллантириш каби вазифалар юклатилди.

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди
8 июнь 2023, 00:37

Фото: Ўзбекистон президенти Италияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Римга борди. Уни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади
7 июнь 2023, 08:47

Шавкат Мирзиёев 7−9 июнь кунлари Италияда бўлади

Ўзбекистон президенти 7−9 июнь кунлари Италияда бўлиб, у ерда мамлакат президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказади. Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳам режадан жой олган.

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи
6 июнь 2023, 14:59

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни «кенг қамровли шериклик» даражасига кўтармоқчи

Ўзбекистон президенти Самарқандда Қатар амири билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар «кенг қамровли шериклик» даражасига чиқишига ишонч билдирди. Давлатлар раҳбарлари ўзаро савдо кўрсаткичларини оширишга тайёр эканини маълум қилди. 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

Фото: Қатар амирини расмий кутиб олиш маросими
6 июнь 2023, 13:52

Фото: Қатар амирини расмий кутиб олиш маросими

Самарқанд шаҳрида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди
6 июнь 2023, 11:55

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТнинг 12 нафар кузатувчисини аккредитациядан ўтказди

Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБнинг 12 нафар сайловни кузатувчи миссияси вакилларини рўйхатга олди, шунингдек, президентликка номзодларнинг ишончли вакилларини рўйхатдан ўтказди.

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди
5 июнь 2023, 22:37

Фото: Қатар амири ва Ўзбекистон президенти Самарқанд бўйлаб сайр қилди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.

Фото: Қатар амири Ўзбекистонга келди
5 июнь 2023, 19:25

Фото: Қатар амири Ўзбекистонга келди

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
5 июнь 2023, 17:25

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
5 июнь 2023, 16:42

Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади
5 июнь 2023, 11:40

МСК тўрт нафар президентликка номзодни рўйхатга олди, ташвиқотлар 7 июндан бошланади

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади
4 июнь 2023, 18:15

Қатар амири 5−6 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлади

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этди. Фото
4 июнь 2023, 01:24

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурациясида иштирок этди. Фото

Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади
3 июнь 2023, 10:53

Шавкат Мирзиёев Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашади

Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?
3 июнь 2023, 10:43

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?

Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди. Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтди. Тафсилотлар.

Ўзбекистон президенти МО ва ЕИ ўртасидаги мулоқот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди
3 июнь 2023, 09:06

Ўзбекистон президенти МО ва ЕИ ўртасидаги мулоқот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-сессияси президенти ва иккита қўмита аъзоси этиб сайланди
2 июнь 2023, 17:44

Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-сессияси президенти ва иккита қўмита аъзоси этиб сайланди

София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди
2 июнь 2023, 15:59

Улуғбек Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди
2 июнь 2023, 14:40

«Анчадан бери учрашмагандик». Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раҳбари билан музокаралар ўтказди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.

Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди
2 июнь 2023, 14:26

Улуғбек Юсупов «Ўзархив» агентлиги директори бўлди

Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг