Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.
2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади. Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси августга қадар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрининг ҳокими Музаффар Солиев ўз лавозимидан озод этилди. У жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси вафоти муносабати билан Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси ва Туркманистон президентига ҳамдардлик билдирди.
Тошкентда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот аъзолари Қирғизистонда аксилтеррор машқлари ҳамда интернетдан террористик, сепаратистик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича биринчи қўшма ахборот операциясини ўтказишга келишиб олинди.
Олий Мажлис Сенати Маданий мерос агентилигига муаммо ва камчиликлар юзасидан ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови юборди.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига 2022 йил ноябрь ойидан бери ҳоким вазифасини бажариб келаётган Акмал Маҳмудалиев номзоди тасдиқланди.
Сенаторлар «Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Энди ушбу жиноятларда айбдор деб топилганлар жазо муддатидан илгари озод қилинмайди ва енгил жазога алмаштирилмайди.
Танзила Нарбаева болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни илғор деб атади, уни қабул қилишдаги қийинчиликларни қайд этиб, фаолларга миннатдорлик билдирди. 2021−2022 йилларда аёл-қизларга нисбатан 72 мингта зўравонлик ҳолатлари бўлган, уларнинг 85 фоизи оилада содир этилган.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.
Марказий сайлов комиссияси референдум учун хориждан 26 нафар, жумладан, Грузиядан 3 нафар, Озарбайжондан 2 нафар, Индонезия ва Нидерландиядан 1 нафардан кузатувчи аккредитациядан ўтганини маълум қилди.
30 апрелда бўладиган референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқлади. Унда янги «Конституцияни қабул қиласизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари акс этган. Бюллетенларни кўзи ожиз овоз берувчилар томонидан тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида трафаретлар ҳам тайёрланади.
Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.
Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлиси 6 апрель куни чақирилади. Унда давлат чегарасини қўриқлаш, Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик, Қозоғистон билан маҳкумларни топшириш ҳамда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Ташқи ишлар вазирлиги ва омбудсман ҳисоботи эшитилади.
Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.
Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.
Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятида кадрлар алмашинуви рўй берди. Урганч туманига Ғайратжон Султанов, Қўшкўпир туманига Бобурбек Эгамов, Боғот туманига Жаҳонгир Назаров ҳоким бўлди. Шунингдек, РШТЁИМ филиали ва кўп тармоқли тиббиёт маркази раҳбарлари ўзгарди.
Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг