Андижон вилоятида маҳаллий бюджетга қўшимча манбалар ҳисобидан қарийб 112,4 млрд сўмлик манбасиз ва мақсадсиз харажатларга йўл қўйилгани аниқланди. Тўпланган материаллар вилоят прокуратурасига тақдим этилди.
Қозоғистон Ташқи ишлари вазирлиги Сардоба сув омбори тўғони бузилиши натижасида мамлакатнинг бир қисм ҳудудини сув босиши муносабати билан Ўзбекистонга норозилик нотасини юбориш масаласи кўзда тутилмаётганини маълум қилди.
Андижон вилоятида 3750 та тадбиркорлик субъекти, жумладан меҳмонхоналар, такси йўналишлиари, сартарошхона ва гўзаллик салонларига фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Бунда карантин тадбирларига қатъий риоя қилиниши шарт.
Ҳукумат томонидан 2030 йилгача мамлакатни электр энергия билан таъминлаш стратегияси қабул қилинди. Унга кўра, 2030 йилгача электр энергия ишлаб чиқаришни 5900 МВт дан 29200 МВт гача кўпайтириш, табиий газ сарфини қисқартириш ҳамда электр энергияни узатишда йўқотишларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилган.
Сирдарё вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонини тиклаш жараёнини кўздан кечириб, дамбани мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.
Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат сенати спикери Дариға Назарбоеванинг ваколатларини тугатди. У ушбу лавозимда 2019 йил март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан сув чиқишидан азият чеккан Оқолтин тумани аҳолиси билан учрашувда шароит яхши бўлмагунча ўзи ва бошқа раҳбарларнинг ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбари қурилишлар бошланиши, шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.
Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани сабабли унинг вазифасини вақтинча Андрей Белоусов бажариб туради. «Газета.uz» эътиборингизга Андрей Белоусовнинг сиёсий фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев тўғон ўпирилиши содир бўлган Сардоба сув омборини кўздан кечириш учун Сирдарё вилоятига келди.
Воҳиджон Аҳмаджонов Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистонда барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади. Мазкур кенгашлар меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратилишини таъминлайди.
Тожикистонда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар русча қўшимчаларсиз берилади. Тақиқ миллий озчиликлари вакиллари ва рус фамилиясига эга бўлганларга таъсир қилмайди.
АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонда диний эркинлик бўйича амалга оширилган ижобий қадамларни олқишлаб, 2005 йилдан бери биринчи марта «диний эркинлик соҳасида алоҳида хавотирга молик давлатлар» қаторидан олиб ташлади.
28 апрель куни Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига «кузатувчи» бўлиб кириши учун овоз берди. Партия фракциялари раҳбарлари ушбу масалага ўз муносабатларини билдирди.
Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги кучли шамол етказган зарарларни кўздан кечириб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида содир бўлган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухорога жўнаб кетди.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди.
Ўзбекистон ҳаво йўлларининг собиқ бош директори Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Стокгольм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институтининг (SIPRI) ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб давлатлар ҳарбий соҳага 1,9 трлн доллар сарфлашган, бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 3,6 фоизга ўсган. 2019 йилда харажатларнинг 62 фоизини ташкил этган бешта энг катта сарфловчилар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Саудия Арабистони.
Ҳукумат қарори билан уй шароитида карантинга жойлаштириш ва сақлаш бўйича вақтинчалик тартиблар белгиланди. Унга кўра, коронавирус аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганлар рўйхати шакллантирилади ва улар 14 кун давомида уйда яшовчи барча шахслар билан бирга карантинга олинади. Карантин муддати давомида уйларни тарк этишлари қатъиян ман этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг