Адлия вазири Акбар Тошқулов Ўзбекистон фирибгарликка йўл қўймаслик учун электрон овоз беришга ўтишни режалаштиряптими, деган саволга онлайн овоз бериш тизими идеал эмас, деб жавоб берди. «Баъзи одамлар электрон тизимда қандай овозини берганини кимдир билишини хоҳламайди», деди у.
Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги Конституция лойиҳаси тарғиботи учун гуруҳлар тузилишини маъқуллади. Унинг таркибида 1000 дан ортиқ киши, жумладан, оқсоқоллар, ўқитувчи, шифокор, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар бор. Уларга 11 мингдан зиёд маҳалла фаоллари ёрдам беради.
Шавкат Мирзиёев иштирокидаги сессияда Хоразм вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Жўрабек Раҳимов номзоди тасдиқланди.
«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.
Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов эса вазирнинг позициясини «тўлиқ авторитар» деб атади.
30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.
Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш. Миссия учун фактлар гапиради», — деди ҳаракат раҳбари Альберт Йонссон.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.
Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. ЕИнинг Тошкентдаги делегацияси «Газета.uz»га ташриф апрель ойи охирида бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган. Демаркация бўйича музокаралар 2003 йилдан бери давом этиб келаётганди.
Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди. Венгрия 2016 йилда Тошкентда элчихонасини очганди.
МСК Конституция бўйича ўтказиладиган референдум учун чет давлатларда 55 та участкалари тузилишини маълум қилди. Хусусан, Россияда 7 та, Қозоғистон ва Хитойда 3 тадан, АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркияда 2 тадан ташкил этилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.
Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг