Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистонда энергия инқирозига сабабчи бўлганлар «сувдан қуруқ чиқмаслигига» ваъда берди. «Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди у. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича комиссия ҳар кузда ташкил этилиши маълум қилинди.
Владимир Путиннинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «уч томонлама газ иттифоқи» тўғрисидаги таклифи сиёсий шартлар эвазига газ етказиб беришни назарда тутмайди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. «Бу тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш ҳақида», — деди у.
Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи, қирғиз томони хабар қилганидек, ушбу ҳафтада эмас, кейинроқ бўлиб ўтади, дея маълум қилди «Газета.uz»нинг Ўзбекистон президенти Администрациясидаги манбаси.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан президент фармонига кўра мамлакат тарихида илк бор 400 га яқин маҳкум афв этилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилди.
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. У Наманган вилоят суди раиси бўлди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.
Ўзбекистон президенти инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилишини айтди. «Ишонтириб айтаманки, сизлар ўзларингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз», — деди у Халқаро ногиронлар куни муносабати билан йўллаган мурожаатида.
Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. «Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
Польшанинг Лодз шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Испания Қироллигидаги ҳамкасби билан учрашди. Томонлар иқтисодий алоқалар, туризм, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларида ҳамкорлик бўйича фикр алмашди. Ўзбекистон расмий Мадриднинг Тошкентда элчихона очиш режаларини олқишлади.
Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Украинадаги воқеаларнинг алоқаси йўқ, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кун тартибининг шаклланишида қандайдир учинчи давлатлар таъсир кўрсатмайди.
Қорақалпоғистон Республикасига транспорт вазири этиб Маманбий Омаров тайинланди. Шунингдек, вазирнинг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди. Маманбий Омаров шу пайтга қадар Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди. 1−2 декабрь кунлари Самарқандда икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия учрашуви бўлиб ўтади.
30 ноябрь — 3 декабрь кунлари Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон ТИВ делегацияси ЕХҲТнинг ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Польшанинг Лодз шаҳрига ташриф буюради.
АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак беришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат элчиси Жонатан Девид Хенник Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошлиқ Россия парламент делегацияси Қонунчилик палатаси раҳбари Нурдинжон Исмоилов, Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди. Володин ташрифи давомида Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлиги юзасидан фикр билдирди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди.
Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия + Қозоғистон + Ўзбекистон) тузиш масаласини муҳокама қилган.
Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.
Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «қандайдир уч томонлама иттифоқ» тузишни таклиф қилди, дея маълум қилди Қозоғистон президенти Кремлдаги музокаралардан сўнг. У мазкур таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг