Сиёсат

Президент 63 нафар маҳкумни афв этди
31 январь 2022, 20:27

Президент 63 нафар маҳкумни афв этди

Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди. Уларнинг икки нафари 60 ёшдан ошган шахслар ҳисобланади.

3−4 февраль кунлари Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади
31 январь 2022, 18:42

3−4 февраль кунлари Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида»ги қонун, иккита халқаро ҳужжатни ратификация қилиш масаласи ва қатор қонунларга ўзгартириш киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, 2021 йилги давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботи эшитилади.

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
31 январь 2022, 18:13

Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Сурхондарё вилоятининг Денов ва Қизириқ туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди.

Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитойга боради
31 январь 2022, 15:15

Шавкат Мирзиёев ҳафта якунида Хитойга боради

Ҳафта якунида Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойга боради.

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент
31 январь 2022, 14:53

Маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак — президент

Президент Шавкат Мирзиёев якшанба куни ўтказилган мажлисда маҳаллаларда ҳаёт қайнаши керак, дея таъкидлади. Ҳар бир маҳаллада, спорт майдончалари, дўкон, кутубхона ва овқатланиш жойидан ташқари, ҳаммом ҳам барпо этиш керак, деди президент. Болалар ҳаммомга спорт машғулотларидан кейин боришлари мумкин, эркак ва аёллар учун бу жой ҳафтанинг ҳар хил кунларида хизмат кўрсатади.

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади
31 январь 2022, 12:36

Инсон қадри, ҳалоллик стандартлари, прагматик ташқи сиёсат. Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг 100 мақсади

2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади
31 январь 2022, 10:01

Маҳаллалар марказлари ДХШ асосида ривожлантирилади

Президент маҳалла ва мактабларда спорт масканлари ҳамда кутубхоналар барпо этиш бўйича 3 хил типдаги лойиҳани рад этди. Шавкат Мирзиёев маҳалла марказларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш вазифасини қўйди — тадбиркорларга имтиёз берилади ва бунинг эвазига ижтимоий масъулият юкланади.

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
31 январь 2022, 09:11

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

Президент қарори билан 1 майдан суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ва ишни судга қадар юритиш бўйича «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ахборот тизими жорий этилади. Тизимдаги жисмоний ва юридик шахсларга оид маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг сўровига кўра тақдим этилади.

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида
29 январь 2022, 22:06

«Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги муаммо ҳақида

Президент сешанба куни кузатилган энерготизимдаги носозлик ҳақида фикр билдирар экан, айнан нимадан кўпроқ қўрққанини маълум қилди. «Энг катта қўрққаним Сирдарё ИЭС ёниб кетмасин дедим. 1982 ё 1983 йил Сирдарёда олтита станция ҳам ёниб кетган», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, у тизимдаги раҳбарларга ҳар дақиқада аҳолини вазиятдан хабардор қилиш бўйича топшириқ берганини таъкидлади.

Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгаши ташкил этилади, унга президент раҳбарлик қилади
28 январь 2022, 18:47 1

Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгаши ташкил этилади, унга президент раҳбарлик қилади

Президент туман, вилоят ва республика даражасида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилишини маълум қилди. «Республика кенгашига шахсан ўзим раҳбарлик қиламан. Туман ва вилоят кенгашларига эса ҳокимлар бош бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, бугундан «ҳокимларнинг мактабга эътибор қилиш беш йиллиги» бошлангани эълон қилинди.

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди
28 январь 2022, 18:25

Келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди

Президент фармони билан 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди. Унга кўра, 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади. Қолаверса, 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизгача туширилади.

«Биз кўп вақт йўқотганмиз». Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги муаммолар ҳақида
28 январь 2022, 17:41

«Биз кўп вақт йўқотганмиз». Шавкат Мирзиёев мактаб таълимидаги муаммолар ҳақида

Президент жума кунги видеоселекторда мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 1,5 мингдан ортиқ мактаб мукаммал таъмирга муҳтож, ҳанузгача пахсадан қурилган 179 та мактаб мавжуд. «Мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди
28 январь 2022, 16:57

Умарбек Халилов Давлат экология қўмитаси раисига биринчи ўринбосар бўлди

Нурота тумани ҳокими Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент
26 январь 2022, 22:20

Коронавирусдан эмас, ЙТҲлардан жуда кўп одамлар ўлиб кетаяпти — президент

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қараганда йўллардаги авариялар оқибати одамлар кўпроқ вафот этаётганини таъкидлади. «Нимага куйиб-пишмаймиз? Нимага ўлим кўпайяпти?», — деб сўради у. Президент ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича топшириқ берди. «Дарсга бормасдан гувоҳномани оляпти. Нима, Ўзбекистонда қонун йўқми?», — деди у.

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида
26 январь 2022, 17:31 1

«Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади». Шавкат Мирзиёев — энерготизимдаги носозликлар ҳақида

Президент сешанба куни энерготизимда юзага келган носозликларга муносабат билдириб, узоқ ҳудудлардаги техноген офатлар Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмаслигини таъкидлади. «Халқимиз вазиятни тўғри қабул қилиб, саросимага тушмади. Аввало сабр-тоқатли халқимизга, шунингдек, барча соҳа ва идоралар ходимлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқ вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди
25 январь 2022, 19:37

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари учрашувида қатнашди

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари иштирокидаги видеоанжуманда иштирок этди. Шавкат Мирзиёев тадбирда янги иқтисодий мулоқот стратегиясини ишлаб чиқишни, «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуришни жорий йилданоқ бошлаш ғоясини илгари сурди. Давлат раҳбари 2023 йилни «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

Helvetas Swiss Intercooperation филиали Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди
24 январь 2022, 18:22

Helvetas Swiss Intercooperation филиали Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди

Швейцариянинг Helvetas Swiss Intercooperation мустақил ташкилоти Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистонда ўзининг филиалини очди. Ташкилот аллақачон, 4,8 млн франклик лойиҳани амалга оширишни бошлаб юборган.

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади
24 январь 2022, 16:37

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммитида қатнашади

25 январь куни «Марказий Осиё давлатлари — Хитой» онлайн саммити бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди
22 январь 2022, 12:15

Бабур Шаякубов Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Бабур Шаякубов Қуролли Кучлар Академияси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Шавкатбек Мамажоновнинг ўрнини эгаллади.

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди
21 январь 2022, 18:07

Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ҳужжатсиз юргани аниқланди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда ишлаш учун рухсатномаси мавжуд бўлмаган 18 нафар ўзбекистонликка ҳуқуқий тушунча берди. Улар орасида илк бор қўшни давлатга борганлар огоҳлантирилган, кўпдан бери ишлаётганлари эса жаримага тортилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг