Коррупция одамларнинг раҳбарлар ва муассасаларга бўлган ишончини сусайтиради, тенгсизликни кучайтиради ва барчага зарар етказади, дея таъкидлади БМТ бош котиби Мисрда коррупцияга қарши кураш бўйича Бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларига мурожаатида. Форумда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилиши кутилмоқда. Қонунчилик палатаси қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини палатанинг навбатдаги мажлисига киритди. Ҳужжат илк бор 2020 йилда муҳокамага қўйилганди.
2017 йилдан бери Фарғона вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Дилшод Ходжиаҳмедов сув хўжалиги вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шанба куни Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига ташриф буюриб, уни «замонавий IT-хабга айлантириш кераклигини» таъкидлади. Давлат раҳбари шу ернинг ўзида ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан ҳам суҳбатлашди.
2017 йилдан бери адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Акбар Ташкулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида нутқ сўзлаб, ЕОИИ доирасида ўзаро савдодаги тўсиқ ва чекловларни бартараф қилиш, янги транспорт йўлакларини барпо этиш ва «яшил» энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. Унга кўра, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши лозим. Давлат ташкилотларида барча ходимларга иш жойида уларнинг сиёсий ва мафкуравий қарашларини ёки динга муносабатини акс эттирувчи либосларда бўлиш ёки белгиларни тақиб юриш тақиқланади.
Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади. Президент фармонига асосан 1 декабрдан қуйи палата мажлислари МТРК телеканаллари ва интернет орқали жонли эфирга узатилиши керак.
17 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда саммит ўтказади. Улар давлатлар ўртасида «келажакка қаратилган ва ўзаро манфаатли» ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
2017 йилдан бери адлия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Акбар Ташкулов лавозимидан озод этилди. У Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Италия — Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи вазирлар учрашувида жаҳон ҳамжамиятини Афғонистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга, қолаверса, музлатилган халқаро активларни қайтариш ва мамлакат банк тизимини тиклашда кўмаклашишга чақирди.
Бош прокуратура Деновдаги савдо марказидаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилди. Бироқ, моддаларнинг айнан қайси бандлари билан иш очилгани маълум қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга бир неча соат давомида газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Конституция куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида ёзяпти.
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 9 нафарини аёллар ва 25 нафарини тақиқланган ташкилотларга алоқадор бўлганлар ташкил этди.
Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими фармойиши билан техник носоз Captiva-2 хизмат автомобили бепул тарзда туман прокуратурасига ўтказилди. Шундан сўнг, ҳокимлик 398 млн сўмлик Trailblazer машинасини харид қилиш учун шартнома тузган. Бироқ, ҳукумат қарори билан туман ҳокимларига 270 млн сўмгача бўлган хизмат автомобилини харид қилишга рухсат этилган.
АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда. ОАВ фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.
«Газета.uz» йирик вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари паркини таҳлил қилиб, мамлакатнинг юқори мартабали амалдорлари қандай автомобиллардан фойдаланишини аниқлади. Вазирлар орасида Mercedes-Benz, уларнинг ўринбосарлари орасида эса Malibu ва Captiva энг оммабоп автомобиль бўлиб чиқди. Ҳокимлар энг кўп Toyota автомобилларида юришар экан.
Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашишига олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига аниқ ёрдам кўрсатиш ниҳоятда муҳим ҳисобланади, дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.
Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор доирада музокаралар ўтказди. Шавкат Мирзиёев икки давлат иқтисодиётлари рақобат қилмаслигини, аксинча бир-бирини тўлдириб туришини таъкидлади. «Стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қиламиз», — деди Ўзбекистон етакчиси.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султонга жўнаб кетди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг