Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида 27 июль кунги йиғилишда Марғилон шаҳри ҳокими Адҳам Зиявитдиновни ишдан олганди. Аммо ҳоким 28 июлда ёрдамчиси ва котибни рағбатлантириш бўйича фармойиш чиқарди, ҳужжат кейинчалик яшириб қўйилди. Ҳокимлик фармойишни вилоят прокуратураси ўрганаётганини билдирди.
Зияуатдин Заитов Нукус тумани ҳокими этиб тасдиқланди. У бунгача Чимбой тумани ИИБ бошлиғи, Қўнғирот тумани ҳокими, Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Ўтган йилнинг июль воқеалари вақтида Нукус шаҳри ИИБни бошқарган.
Сенатнинг 4 августдаги ялпи мажлисида «Адвокатура тўғрисида», «Волонтёрлик фаолияти тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизимини яхшилашга оид қонунларга ўзгартириш киритиш кўриб чиқилади.
Расул Кушербаев ЎзЛиДеП партиясидан «ўз ўрнини кўрмаётгани учун» кетишга қарор қилганини айтди. У буни узоқ вақтдан бери режалаштирганини билдирди. Интернетда тахмин қилинганидек, унинг бошқа партияга аъзо бўлиш режаси ҳозирча йўқ.
Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Тошкентда жанубий кореялик ҳамкасби Ли Жонг Суп билан учрашди. The Korea Herald нашри учрашувдан мудофаа ва қурол-яроғ саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мақсад қилингани ҳақида ёзди.
Тўра Боболов Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Айбек Камалов Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди. У шу пайтга қадар бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.
Бахрам Мансуров «Ўзатом» агентлиги директори, Илхом Ниматуллаев эса «Ўзнефтгазинспекция» раҳбари этиб тайинланди.
Қамаши тумани ҳокими Ботир Тоғаев қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Алишер Шукуров эса вазир ўринбосари этиб тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.
«Мамлакат халқи гуллаб-яшнаган тақдирдагина ривожланиши мумкин ва пировардида ҳаммаси халққа берилган имкониятларга боғлиқ». Миссиясини якунлаётган БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска рукни.
Президент 15 та туман (3 таси пойтахтда) ИИБ бошлиқлари ва 5 та туман прокурорларини лавозимидан озод қилди. Бош прокурор биринчи ўринбосари ва ИИВ раҳбарининг икки ўринбосарига ҳайфсан берилди, рақамлаштириш учун масъул ўринбосар Нажмиддин Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ ва солиқ бошқармаси бошлиқлари, Риштон тумани ва Марғилон шаҳар ҳокимлари ишдан олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ўзбекистон президенти 27−28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги, саноатдаги ишлар ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилди. Унга Умид Шадиев раҳбарлик қилади.
Ўтган йил охиридан буён маданият ва туризм вазири лавозимида ишлаб келаётган Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланди. Энди у туризм соҳасига жавобгар эмас.
Дилмурод Эргашев Навоий шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Навоий кон-металлургия комбинати»да бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Август ойида Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити ўтказилади. Бу ҳақда уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг онлайн йиғилишида маълум қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абатбай Данияров Нукуснинг янги ҳокими бўлди. У Утемурат Панаев ўрнига мазкур лавозимни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг