Сиёсат

Чангда инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас — Инновация вазирлиги
9 ноябрь 2021, 17:11 1

Чангда инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас — Инновация вазирлиги

Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкентда кузатилган чанг-қумли бўронданг сўнг «Беруний» метро бекати ва «Академ шаҳарчаси» ҳудудидан олинган чанг намуналари хавфсиз бўлиб чиққанини маълум қилди. «Чанг таркибида оғир металлар, тузлар, инсон саломатлиги учун хавфли пестицидлар мавжуд эмас», — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюради
9 ноябрь 2021, 14:19

Шавкат Мирзиёев Туркияга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун 11−12 ноябрь кунлари Туркияга ташриф буюради.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди
8 ноябрь 2021, 23:41

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

8 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 ноябрь 2021, 22:53

8 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Навоий вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши ва янги ҳоким тайинланиши, янги чиқарилган қарор ва фармонлар, президент раислигида ўтказилган йиғилишлар — «Газета.uz»нинг 8 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Энди ҳоким кенгаш раҳбари бўлмайди — президент
8 ноябрь 2021, 21:24

Энди ҳоким кенгаш раҳбари бўлмайди — президент

Президент халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилаб берувчи қонунчилик базасини яратиш вақти келганини айтди. Унга кўра, «энди кенгаш раҳбари ижроия органи раҳбари бўла олмайди».

«Келишилмаган харакатлар». Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши бошқа кўплаб саволларни келтириб чиқарди
8 ноябрь 2021, 15:58

«Келишилмаган харакатлар». Ижтимоий тармоқларнинг блокланиши бошқа кўплаб саволларни келтириб чиқарди

«Ўзкомназорат» қонунда белгиланган талабни бажарди, шунга қарамасдан, регулятор раҳбари ишдан бўшатилди, қонунбузарлар рўйхатидан эса барча ижтимоий тармоқлар ҳам чиқариб ташлангани йўқ. Мисол учун, «ВКонтакте», Twitter, WeChat, TikTok ва Skype ҳануз қора рўйхатда. «Келишилмаган ҳаракатлар» ортидан ижтимоий тармоқларнинг блокланиши ва жавобсиз қолаётган саволлар ҳақида мутахассислар фикри.

Ўзбекистон ва Австрия ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
8 ноябрь 2021, 15:53

Ўзбекистон ва Австрия ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линхарт билан учрашди. Музокараларда 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

Навоий вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда
8 ноябрь 2021, 13:03

Навоий вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Апрель ойида президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берган эди.

Ўзбекистон Британиянинг Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини олди
8 ноябрь 2021, 09:44

Ўзбекистон Британиянинг Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини олди

Буюк Британия Ўзбекистонга «UK GSP Enhanced Framework» Умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини тақдим қилди. Ушбу мақом кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштириши ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Жанубий Кореяга бориши кутилмоқда
7 ноябрь 2021, 19:27

Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Жанубий Кореяга бориши кутилмоқда

Декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган табригида айтилди.

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев
6 ноябрь 2021, 15:21

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди
6 ноябрь 2021, 14:59

Турсунали Кузиев Маданий мерос агентлигига раҳбар бўлди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Кузиев Турсунали Каримджонович Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У ўз вақтида маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда вазир сифатида ҳам фаолият юритган.

Конституцияни такомиллаштириш таклифи билдирилди
6 ноябрь 2021, 12:54

Конституцияни такомиллаштириш таклифи билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурацияга бағишланган маросимда Конституцияни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқишга эътибор қаратди. «Туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз», — деди у.

«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президент
6 ноябрь 2021, 11:51

«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг нутқ сўзлаб, президентлик лавозимига биринчи марта киришганида айтган сўзларини ёдга олди: «Менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ», — деди у. Қолаверса, у сайловолди учрашувларда билдирилган ҳудудларни ривожлантиришга оид таклифлар йиллар давомида аниқ дастурлар бўйича амалга оширилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди
6 ноябрь 2021, 11:03

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди

Октябрда президентликка қайта сайланган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди ва яна давлат раҳбари лавозимини бажаришга киришди.

5 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 ноябрь 2021, 22:02

5 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда чангли туман ҳақида Ўзгидромет изоҳи ва ССВ маслаҳатлари, Миллий боғда Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги кўл қуритилиб, унинг ўрнига театр қурилиши, «Ўзбекнефтгаз» Лондон фонд биржасига $700 млнлик халқаро облигацияларни жойлаштириши — «Газета.uz»нинг 5 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиши кутилмоқда
5 ноябрь 2021, 10:39

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиши кутилмоқда

ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни Сенатнинг янги биносида бўлиши кутилмоқда.

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди
4 ноябрь 2021, 17:57

Бош вазир маслаҳатчиси ва АКТ вазири вазифасидан озод этилди

Бош вазирнинг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси Олимжон Умаров ва АКТ вазири Шуҳрат Садиков лавозимларидан озод этилди. Бу ижтимоий тармоқлар фаолиятини чеклаш билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди
4 ноябрь 2021, 11:35

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилоти ҳузуридаги доимий кузатувчи мақомини олди

Ўзбекистон Америка давлатлари ташкилотининг 73-доимий кузатувчиси бўлди. Мамлакат 9−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган ташкилот Бош ассамблеясининг сессиясида иштирок этишга таклиф қилинди.

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди
4 ноябрь 2021, 10:54

Қирғизистон Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди

Қирғизистон Энергетика ва саноат вазири ўринбосари Таалайбек Ибраев Тоқтогул сув омборининг сув сатҳи «ўлик чегара» даражасигача тушиши эҳтимоли катталиги туфайли Марказий Осиё давлатларини кутилаётган сув танқислигидан огоҳлантирди. Унинг фикрича, «вазиятни ўнглаш учун Қирғизистон электр энергетика тизимига қўшни давлатлардан ёрдам олиш зарур».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг