БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ташаббуси билан илгари сурилган COVID-19 пандемиясининг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Адлия вазирлиги давлат хизматларини кўрсатишда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган — Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Давлат экология қўмитаси, 3 та агентлик ва 2 та инспекциянинг раҳбар ходимларини жаримага тортди. Қолаверса, давлат идораларнинг 38 нафар маъсул ходимига интизомий жазо қўлланилди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссиясининг оралиқ ҳисоботини эълон қилди. Миссия хулосалари: шу пайтгача номзодлар ўртасида рақобатли кураш бўлмади, сайловолди кампанияларида доминант мавзулар йўқ ва бошқалар.
Шавкат Мирзиёевнинг сурхондарёлик сайловчилар билан учрашуви, 12 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланиши, Абдулазиз Камиловнинг «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюси — «Газета.uz»нинг 8 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда Сирдарёни Тожикистон орқали водий билан боғловчи автобус йўналишлари жорий этилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу йўл қадимдан Ховосни водийдаги вилоятлар билан боғлаб турган. Ҳозирда бу йўлнинг аҳволи қониқарли ва Тожикистон томони ҳам йўл очилишига рози. «Бу режа амалга ошиши ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли», — деди президент.
Айрим йирик давлатлар ўртасида зимдан ва баъзан муросасиз тарзда олиб борилаётган қарама-қаршилик оқибатлари жаҳоннинг турли минтақаларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда, деди ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон «дунёнинг йирик давлатлари рақобати минтақа мамлакатлари учун салбий оқибатларга олиб келишини» хоҳламайди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов «Янги Ўзбекистон» газетасига берган интервьюсида Афғонистондаги вазият минтақадаги кескинлик омили бўлиб қолаётганлигини таъкидлади. У бунга мамлакат ҳудудида айрим террорчилик гуруҳлари борлигини мисол қилиб кўрсатди. «Шундай бўлсада, Афғонистоннинг нафақат хавф-хатар ва таҳдидлар, балки минтақавий конструктив ва яратувчан лойиҳаларга асос бўладиган янги имкониятлар манбаси эканини назарда тутиш лозим», — деди вазир.
Аурелиа Бушез Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. У илгари Франциянинг Озарбайжон элчиси ва Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги делегацияси раҳбари сифатида ишлаган.
Шавкат Мирзиёевнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви,"Чорвоқ оромгоҳи" яхлит мулк сифатида сотувга қўйилиши, Ўзбекистон ва Толибон ҳукумати ТИВ раҳбарлари Кобулда учрашуви — «Газета.uz»нинг 7 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи давомида Афғонистоннинг муваққат ҳукумати мамлакат «заминидан Ўзбекистонга қандайдир таҳдид ёки хавф чиқишига йўл қўймаслиги» бўйича «кучли ва аниқ кафолат» берганлигини маълум қилди. Шунингдек, Камилов ўзбек тили ва маданияти «толибон» ҳукумати даврида ҳам ривожланишда давом этишини таъкидлади. У яқин орада Термизда иккала давлатнинг ишчи гуруҳлари музокаралари ўтказишини ҳам маълум қилди.
Президент Гулистондаги Янги ҳаёт маҳалласига бориб, у ердаги янги турар жойлар қурилиши билан танишди. «Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойи», — деди у. Шавкат Мирзиёев халқнинг уй-жойга бўлган талаби ўсиб бораётгани ва шунга муносиб шароит яратиш лозимлигини қайд этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Амир Хон Моттакий билан учрашувда транзит, энергетика ва савдо масалаларини муҳокама қилди. Афғонистон томони Мозори-Шарифдаги аэропортни реконструкция қилиш ва бошқа соҳалардаги ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Ноябрь ойида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали ташрифга тайёргарликни муҳокама қилдилар.
«Ўзкомназорат» бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Чирчик шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Фаҳриддин Қодиров ижтимоий тармоқлардаги изоҳларидан кейин ишдан олинди. АОКАнинг таъкидлашича, у давлат хизматчисининг ахлоқий меъёрлари ва кодексини бузган.
Афғонистоннинг Hasht e Subh Daily газетаси мамлакатнинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг қочиш тафсилотларини ёритди. Нашрнинг ёзишича, у ва унинг атрофидагилар аввал Ўзбекистонга бориб, Термиз аэропортида бир кундан кўпроқ қолишган, сўнгра Қозоғистон авиакомпанияси самолёти билан БААга учишган.
Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, энергетика вазирлигининг бензин нархи ошишига изоҳи, «Нархоз»нинг собиқ проректори 2 млн долларни ўзлаштирганликда гумонланиши — «Газета.uz»нинг 6 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессменлари Дон Бэйкон, Дуг Ламборн, Трой Нельс ва Август Пфлюгерни қабул қилди. Учрашувда, жумладан, Небраска, Колорадо ва Техас штатлари билан ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.
Адлия вазири сешанба кунги анжуманда Ўзбекистонга жуда катта давлат аппарати тўғри келмаслиги, унга кетадиган харажатлар жуда кўплигини таъкидлади. «Ҳукумат ихчам бўлиши керак», — деди Русланбек Давлетов. У шунингдек, фуқаролар бирор ташкилот хулосаси учун вилоятдан Тошкентга қатнашига тўғри келишини ҳам танқид остига олди.
Адлия вазири сешанба куни ўтказилган анжуманда давлатнинг айрим функцияларини хусусий секторга беришнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди. «Кўп ҳолатларда хусусий сектор давлатга қараганда яхши ишлайди», — деди Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг учун тартибга солиш механизмлари ва қонунлар бўлиши керак. Шунингдек, вазир Ўзбекистондаги қамоқхоналар хусусий секторга ўтказилмаслигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг