Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида мамлакатлар автомобиллар ва электротехника йиғиш ҳамда туризм соҳасида кластерлар тузиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришишди. Туркманистон томони 300 млн долларга ўзбек товарларини харид қилишни режалаштирмоқда ва «Туркманбоши» денгиз порти инфратузилмасини таклиф қилмоқда.
USAID Марказий Осиёда минтақавий савдони ривожлантириш учун 19 млн доллар йўналтиради. Марказий Осиёда Савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилади.
Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи, ТДИУ собиқ проректорининг қидирувга берилиши — «Газета.uz»нинг 5 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Туркманистон давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов президент Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатлари ва тавсиялари мамлакатда пахта етиштириш ҳажмларини сезиларли даражада оширишга ёрдам берганлигини таъкидлади. У ҳамкасбининг бошқа хусусиятларини ҳам эътироф этди.
Туркманистон президентининг Тошкентга ташрифи давомида 23 та ҳужжат имзоланди. Улар орасида Транспорт, транзит ташишлар, сувни тежовчи технологиялар, адлия, ижтимоий ҳимоя ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга доир ҳужжатлар имзоланган.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Афғонистон халқига ёрдам беришда давом эттишларини таъкидлашди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига таъсир кўрсатади. Шунингдек, у трансмиллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттириш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш учун 5 йилда 114 трлн сўм ва қарийб 31 млрд АҚШ доллари йўналтирилганини маълум қилди. «Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқариш учун 311 та қонун, 2000 га яқин Ўзбекистон президентининг фармон ва қарорлари қабул қилинди» — деди у.
Ўзбекистон ва Туркманистон минтақавий ва халқаро масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлайди, чунки мамлакатларнинг мақсадлари ҳамоҳанг. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган тор доирадаги учрашувда айтилди.
Янги эълон қилинган қарор ва фармонлар, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи, Сирдарёда туман ҳокими 860 дан ортиқ дарахтни кесишга рухсат бериши — «Газета.uz»нинг 4 октябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Тошкентга етиб келди. Аэропортда уни президент Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олди. Эртага иккала давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Душанба куни Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерманни қабул қилди. Учрашувда устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қаторида томонлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди. Қолаверса, Ўзбекистон етакчиси АҚШ томонига беғараз етказилган 5 млн дозадан ортиқ вакцина учун миннатдорчилик билдирди.
Таниқли сиёсатчилар, давлат ва ҳукумат раҳбарлари, машҳур бойларнинг офшор операциялари ҳақида эълон қилинган «Pandora Papers» ҳужжатларида Ўзбекистонга миллионлаб инвестиция киритган ирланд компаниялари ҳамда Гулнора Каримовага пора берганликда гумон қилинадиган Telia компанияси вакиллари ҳақида ҳам сўз боради. Шунингдек, суриштирув доирасидаги ҳужжатларда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг оиласи, Украина президенти Владимир Зеленский, Иордания қироли, Буюк Британия собиқ бош вазири ва бошқа таниқли шахсларнинг офшор операциялари ҳақида маълумот келтирилган.
Президент қарори лойиҳасига кўра, тўғридан-тўғри шартнома бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари рўйхати қисқартирилиши кутилмоқда. Шунингдек, 2022−2025 йилларда давлат харидлари соҳасини ривожлантириш Стратегияси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига биноан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга эътиборсиз бўлган 5 та туман ҳокимига «ҳайфсан» берилди. 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Бухоро шаҳри ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди. Яна бир ҳокимга фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш топширилди.
«Толибон» вақтинчалик ҳукуматда ТИВ раҳбари этиб тайинлаган Мавлави Амир Хон Моттакий Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди. Томонлар давлатлар ўртасидаги парвозларни қайта тиклаш, Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 4−5 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилиши, Uzcard банкоматларида доллар айирбошлаш вақтинча тўхтатилиши, Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилиши — «Газета.uz»нинг 30 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва мураббийларга табригида таълим соҳасининг асосий вазифаларидан бири «фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, Ватан ва халқ манфаатларини қатъий ҳимоя қила оладиган, замонавий, кенг фикрлайдиган ёшлар авлодини шакллантиришдан иборат» эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви, «суперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланиши, Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилиши — «Газета.uz»нинг 29 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг