Сиёсат

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди
14 апрель 2021, 12:42

Самарқандда ўз уйида қиморхона очган шахсга жиноят иши очилди

Пайариқ туманида фуқаро ўз хонадонида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйин ташкил этгани аниқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан иш очилиб, у процессуал тартибда ушланди.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарияти тайинланди
14 апрель 2021, 10:33

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг раҳбарияти тайинланди

Алишер Инаков янги ташкил этилган Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори бўлди. Шу билан бирга, агентликнинг 2 ўринбосари ҳам тайинланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди
14 апрель 2021, 09:32

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади
13 апрель 2021, 18:10 1

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳокимларнинг ишда қолиши ёшлар бўйича кўтарган ташаббусига боғлиқ бўлади — президент
13 апрель 2021, 17:52

Ҳокимларнинг ишда қолиши ёшлар бўйича кўтарган ташаббусига боғлиқ бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев ҳокимларнинг ёшлар бўйича ҳар 15 кун, 1 ойда нима ташаббус кўрсатганига қараб фаолиятига баҳо берилиши, шунга қараб ишда қолиш-қолмаслиги ҳал этилишини таъкидлади. «27 йил ёшларни ўқитмадик, дардига қулоқ тутмадик. Ёшлар биздан 20 баравар илгарилаб кетди», — деди давлат раҳбари.

«Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак» — президент ёшлар билан ишлай олмаган амалдорлар ҳақида
13 апрель 2021, 17:16

«Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак» — президент ёшлар билан ишлай олмаган амалдорлар ҳақида

Сешанба кунги видеоселекторда ёшлар билан ишлай олмагани учун бир вилоят ҳокими ўринбосари ва иккита туман ҳокими, бир қанча прокурор, ички ишлар бўлими бошлиқлари ва солиқ идоралари раҳбарлари ишдан олинди. «Ишдан кетганлар маошини давлатга қайтариб бериши керак. Пулни болалар уйига олиб бориш лозим», — деди президент. Қолаверса, «1+1» дастури орқали 1 млн ёшлар қамраб олинмаса Адҳам Икрамов ва Дилмурод Қосимов ҳам ишдан бўшатилиши айтилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов лавозимидан озод этилади — президент
13 апрель 2021, 16:03

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Чори Бегимқулов лавозимидан озод этилади — президент

Президент видеоселектор йиғилишида вилоятлар ҳокимлари ёшлар билан ишлашни пахта, ғалла экишдек деб ўйлаётганини таъкидлади. Айни шу сабаб йил давомида иккинчи маротаба ёшлар масаласида йиғилиш ўтказилаётгани қайд этилди. Давлат раҳбари ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Чори Бегимқулов ишдан олинишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради — ОАВ
13 апрель 2021, 14:43

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради — ОАВ

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10−12 июнь кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг маҳаллий ОАВлари хабар берди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди
13 апрель 2021, 13:51

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Ҳукумат қарорига асосан Қорақалпоғистон ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди. Унга кўра, республика бўйича март-сентябрь ойларида жами лимит 29 млрд 236 млн 500 минг куб этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, сув танқислигининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ҳам шакллантирилди.

Андижон шаҳри яқинида «Янги Андижон» массиви бунёд этилади
13 апрель 2021, 11:03

Андижон шаҳри яқинида «Янги Андижон» массиви бунёд этилади

Андижон шаҳри яқинида «Янги Андижон» массиви бунёд этилади. Унинг бош режаси президентга тақдимот қилинди. 4 минг гектарда жойлашадиган объектда 411 минг нафар аҳоли учун уй-жой, савдо масканлари, кичик саноат зонаси ва яшил ҳудуд бўлиши режа қилинган.

Мамлакатда ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди — Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев сиёсати ҳақида
13 апрель 2021, 10:58

Мамлакатда ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди — Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев сиёсати ҳақида

Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.

Абдулазиз Камилов Қатардаги «Толибон» ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
12 апрель 2021, 12:58

Абдулазиз Камилов Қатардаги «Толибон» ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

«Толибон»нинг Қатардаги ваколатхонаси раҳбари мулла Бародар Ахунд ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан музокаралар давомида Ўзбекистоннинг йирик инфратузилма лойиҳалари Афғонистонда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитасида биринчи вице-президенти лавозимига сайланди
12 апрель 2021, 12:57

Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитасида биринчи вице-президенти лавозимига сайланди

Шу кунга қадар бир вақтнинг ўзида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади
12 апрель 2021, 10:42

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ҳудудида ҳамкорлик марказини қуришади

Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари икки мамлакат чегараси ҳудудида «Марказий Осиё» халқаро савдо иқтисодий ҳамкорлик маркази қурилишига старт беришди. Марказ орқали суткасига икки томонга 35 минг киши ва 5000 дона юк машиналари ўтиши мумкин бўлади.

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди
10 апрель 2021, 19:19

Туризм ва спорт вазирлиги раҳбарияти тайинланди

Президент фармони билан Азиз Абдуҳакимов номзоди бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири сифатида тасдиқланди. Қолаверса, президент қарорлари билан унинг ўринбосарлари ҳам тайинланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
9 апрель 2021, 18:33

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Анвар Асамов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари вазифасига ўтди. Унинг аввалги лавозимига Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Бахтиёр Раҳимов тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан видеомулоқот орқали суҳбатлашади
9 апрель 2021, 12:29

Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан видеомулоқот орқали суҳбатлашади

Келаси ҳафта Шавкат Мирзиёевнинг Покистон бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти режалаштирилмоқда. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ўзбекистонга ташриф буюради
9 апрель 2021, 11:41

ЕХҲТнинг амалдаги раиси Ўзбекистонга ташриф буюради

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде келаси ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради.

«Бирор ерда ишламасин, ҳамма ойлигини давлатга топширсин» — президент лавозимидан олинган амалдорлар ҳақида
9 апрель 2021, 10:53 1

«Бирор ерда ишламасин, ҳамма ойлигини давлатга топширсин» — президент лавозимидан олинган амалдорлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ишдан олинган сектор раҳбарларини «сиёсатга ҳиёнатчи» деб атади. «Ишдан олинганлар ишлаган давридан бошлаб ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқазиб, „хиёнатчи“ деб бериш керак», — деди президент.

Саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
8 апрель 2021, 19:26

Саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Ўзбекистон президенти республикадаги саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилишини қайд этди. Алишер Султонов, Шерзод Ҳидоятов ва Абдураҳмон Абдувалиевга саноат зоналаридаги электр энергия, газ, сув ва йўл билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш топширилди. Бизнес-омбудсман эса айбдорларни ишдан олиш ва жаримага тортиш бўйича таклиф киритади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг