Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади. Унда фазовий маълумотлар, ноширлик фаолияти, психиатрия ёрдамига оид қонунларни кўриб чиқиш режа қилинган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳамда Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига ҳайфсан берди. Бундан ташқари, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида камчиликларга йўл қўйган бир қатор сектор раҳбарлари ишдан олди.
Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтаётган видеоселекторда давлат раҳбари сектор раҳбарлари ишдан олиниши ҳақида гапирди. «3 ойда ўзгариш бўлмаса, биринчи раҳбарларни ҳам ишдан оламан», — деди президент.
Ғайрат Фазилов ташқи ишлар вазирининг Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Содиқ Тошбоев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимига тайинланди.
Абдугофур Аҳмедов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимидан озод этилди.
Чоршанба куни президент матбуот котиби Шерзод Асадов вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари билан учрашди. «Айрим танқидлар, саволлар очиқ қолаяпти», — деди у. Таъкидланишича, учрашув давомида «президент матбуот котиби билан давлат идоралари матбуот котиблари ўртасида тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш механизми келишиб олинган».
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва спорт вазирлиги ташкил қилинди/
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Эроннинг денгиз портларидан самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон транспорт йўлагини ривожлантириш муҳим эканини таъкидлади.
Адлия маслаҳатчиси Норсулув Сойипова Самарқанд вилояти Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлади. У билан Ўзбекистонда аёл прокурорлар сони икки нафарга етди.
Апрель охирига қадар Жамоат хавфсизлиги концепциясининг тасдиқланиши кутилмоқда. Ҳужжатда патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва пробация хизматлари бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаши бўйича янги механизмларни белгилаш кўзда тутилади.
Молия вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягони тизимини жорий этиш бўйича президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқади. Давлат органлари сонини административ ислоҳотлар доирасида қисқартириш, қолаверса, ҳокимликлар таркиби ва бошқарув кадрлари сонини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига тан жароҳати етказганлик, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлик учун жазони кучайтириш, шунингдек, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш учун жавобгарликни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Жамшид Абдусаламов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори вазифасига тайинланди.
Президент қарори билан давлат органларида 5288 та штат қисқартирилади. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 40 нафар раҳбар ўринбосарлари лавозимлари ҳам қисқартирилади.
Президент қарори билан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилди. Агентликнинг барча ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига ташриф буюради.
2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 30 млрд сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинган. Президент онкология марказининг Тошкент филиалида 828 млн сўм , Тошкент педиатрия институти клиникасида эса — 423 млн сўм талон-торож қилинганини таъкидлади. Бош прокурорнинг биринчи ўринбосарига соҳасида «қонун устуворлиги ва жазонинг муқаррарлиги»ни таъминлаш жавобгарлиги юклатилди.
Президент соғлиқни сақлаш тизимида патронаж хизматини йўлга қўйишга оид видеоселектор ўтказмоқда. Давлат раҳбари раҳбарларни ушбу жараённи назорат қилиши учун вилоятларга масъул этиб белгилади. 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибаси республиканинг барча ҳудудларида бошланиши кераклиги айтилди.
Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Равшанжон Насимов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Шунингдек, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ботиралиев Анваржон Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг