Сиёсат

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади
17 декабрь 2020, 23:05

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтда қурилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди
17 декабрь 2020, 22:09

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.

Хивага ҳоким тайинланди
17 декабрь 2020, 16:17

Хивага ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.

Имо-ишора тилини ривожлантириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди
13 декабрь 2020, 13:47

Имо-ишора тилини ривожлантириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Вазирлар маҳкамасининг имо-ишора тилини ривожлантириш бўйича қарори лойиҳаси жамоат муҳокамасидан ўтмоқда. Унга кўра, ўзбeк имо-ишора тилининг ҳуқуқий мақоми белгиланиши ва имо-ишора таржимаси хизматлари муҳтожларга тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент
12 декабрь 2020, 22:49

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. «Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз», — деди президент.

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади
12 декабрь 2020, 22:22

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хонқа туманидаги йил давомида ҳосил олиш имкониятига эга инновацион иссиқхона фаолияти билан танишди. «Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу», — деди давлат раҳбари ва қўшимча сифатида ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди
12 декабрь 2020, 11:15

Шавкат Мирзиёев Хоразмга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилгани ва уларнинг одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш учун Хоразм вилоятига жўнаб кетди.

Президент Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида иштирок этади
10 декабрь 2020, 22:50

Президент Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида қатнашади. Ўзбекистонга ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини берилиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди видеоанжуманда учрашади
10 декабрь 2020, 17:48

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди видеоанжуманда учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик масалалари, қолаверса, жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда. Икки давлат етакчилари коронавирусга қарши курашишга ҳам ҳам эътибор қаратишади.

Туризм соҳасига берилган имтиёзлар 2021 йил охирига қадар узайтирилади
10 декабрь 2020, 14:28

Туризм соҳасига берилган имтиёзлар 2021 йил охирига қадар узайтирилади

Шавкат Мирзиёев пандемия сабабли туризм соҳаси учун 2020 йил охиригача берилган имтиёз ва преференцияларни 2021 йил охирига қадар узайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, аҳолининг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олингани айтилди. Cпорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлигини танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди
9 декабрь 2020, 21:57

Президент Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлигини танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди

Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония билан авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш, янги рейсларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берди. Президент Uzbekistan Airways чипталари нархи баландлиги танқид қилди ва уни арзонлаштириш вазифасини қўйди.

Хусусий сектор давлат хизматларини кўрсатишда агент сифатида иштирок этади
9 декабрь 2020, 15:39 1

Хусусий сектор давлат хизматларини кўрсатишда агент сифатида иштирок этади

2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилади. Хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

Судьяларни лавозимга тайинлаш имтиҳонлари илк бор онлайн ёритилади
9 декабрь 2020, 14:32 1

Судьяларни лавозимга тайинлаш имтиҳонлари илк бор онлайн ёритилади

2021 йил 1 февралдан судьяларни лавозимга тайинлашда имтиҳонлар онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади. Қолаверса, судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумонланувчи сифатида сўроқ қилиш учун чиқаришга тегишли малака ҳайъатлари рухсати билан йўл қўйилиши белгиланмоқда.

Тадбиркорларга йўлларда фото ва видео регистраторлар ўрнатишга рухсат берилди — президент қарори
9 декабрь 2020, 13:16

Тадбиркорларга йўлларда фото ва видео регистраторлар ўрнатишга рухсат берилди — президент қарори

Тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилади. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий сектор жалб қилинади
9 декабрь 2020, 12:00

Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий сектор жалб қилинади

Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга бериш кўзланмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан кадастр йиғмажилдларини тайёрлаш билан тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин.

Хусусий пудратчилардан квартира сотиб олиш учун кредитларнинг чекланган миқдори белгиланди
8 декабрь 2020, 19:02

Хусусий пудратчилардан квартира сотиб олиш учун кредитларнинг чекланган миқдори белгиланди

Хусусий пудратчилардан квартира сотиб олиш учун тақдим этиладиган кредитларининг чекланган миқдори белгиланди. Фуқароларга хонадон сотиб олиш учун 240 млн сўмдан 352 млн сўмгача миқдорда кредит ажратилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди
4 декабрь 2020, 20:56

Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводидаги технологик жараён билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводи фаолияти билан танишди. Мажмуада 27 та мамлакатдан асбоб-ускуналар келтириб, ўрнатилган. «Ҳудудларда яна юзлаб корхоналарнинг барпо этилиши учун жуда катта замин бўлади», — дея таъкидлади президент.

Президент Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берди
4 декабрь 2020, 16:15 1

Президент Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводини ишга туширди. Мазкур мажмуада биринчи босқичда 400 млн долларга яқин маблағ тежалади, йилига 90 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Давлат раҳбари ушбу мажмуа очилишини «тарихий воқеа» деб атади. «Ҳаракатларимизнинг асосий мақсади яқин йилларда яхлит, „нолдан тайёр маҳсулотгача“ бўлган металл ишлаб чиқариш кластерини яратишдан иборат», — деди президент.

«Биз ТАПОиЧни тиклашга ҳаракат қиляпмиз» — Шавкат Мирзиёев
4 декабрь 2020, 15:34 2

«Биз ТАПОиЧни тиклашга ҳаракат қиляпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкорлар билан музокараларда ТАПОиЧ авиазаводининг тақдири муҳокама қилинганини маълум қилди. «Мени ҳам аламим бор. Дунёда саноқли самолёт чиқарадиган давлатлар бор эди, биз уни ўз қўлимиз билан ёпдик, минг афсус. Лекин барибир биз уни тиклашга жуда кўп ҳаракат қилаяпмиз», — деди давлат раҳбари.

Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди
4 декабрь 2020, 14:55

Президент Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Музокаралар давомида металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик ва замонавий корхонани ташкил этиш лойиҳаси икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг намунаси экани қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг