Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.
«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари тайинланди.
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Вахабов, 2019 йил сентябрь ойининг охирида журналистлар билан бўлган зиддиятдан сўнг ишдан бўшатилган эди, бироқ у ушбу лавозимга в.б. сифатида қайта тикланди. Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу лавозимга номзодлар йўқлиги ва уйларни бузиш масаласи бўйича аҳолидан тушаётган кўплаб мурожаатлар сабабли Вахобов вақтинча иш жойига қайтарилди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди
Президент Ўзгидромет тизими фаолиятини такомиллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳа ходимлари ойлиги оширилиб, устама тўлаш тизими жорий этилиши таъкидланди. Аввалроқ Ўзгидромет тизимга эътибор йўқлигидан шикоят қилган эди.
Президент қарори асосида соғлиқни сақлаш вазири этиб Абдуҳаким Хаджибаев ва унинг биринчи ўринбосари лавозимига Амрилло Иноятов тайинланди.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Тошкент тиббиёт академиясига ректор этиб тайинланди.
Юридик университет Жиноий одил судлов факультети декани бўлиб ишлаётган Умида Тухташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, агентлик ички хавфсизлик бўлими бошлиғи Талъатжон Хайдаров ҳам директор ўринбосари бўлди.
Абдухаким Хожибоев Алишер Шодмонов ўрнига cоғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Депутатлар Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар номзодини маъқулладилар.
Ўзбекистонда автомобилларни мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини тугашидан олдин узайтириш имконияти яратилмоқда. Қолаверса, вақтинчалик муддат тугагач, ҳайдовчи мурожаати билан автотураргоҳда сақлаш вақти учун махсус йиғим ундирилмаслиги белгиланмоқда.
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.
1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши шартлиги белгиланди. Веб-сайтларда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва стратегик мақсадларга эришиш кўрсаткичлари жойлаштирилиши лозим.
Туркияда содир бўлган 6,6 баллик зилзиладан сўнг 97 марта афтершок қайд этилди, улардан 20 тасининг магнитудаси 4 дан ошди. Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди.
Президент Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Корея Республикаси Ўзбекистонга рақамли ва «яшил» технологияларни келтиришда асосий ҳамкорлардан бири экани таъкидланди.
Ўзбекистоннинг Латвия ва Финляндиядаги элчиси Қадамбой Султонов Эстониядаги биринчи элчи сифатида аккредитациядан ўтди.
Ҳукумат раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сардоба техноген фалокатидан зарар кўрган аҳоли уй билан бирга доимий иш ўрнига ҳам эга бўлишини таъкидлади. Янги уйлар кўчиб ўтишга тайёр ва тез орада «қуръа ташлаш» йўли билан аҳоли ўртасида тақсимланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг