Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Олимхон Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган делегацияни қабул қилди.
Шу вақтга қадар Молия вазирлигида ишлаган Нодир Муротов жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Парламент тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. 1 январдан кучга кирадиган қарор билан ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликни чеклашга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев Қўқонда ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Депутатлар «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Изабель Сервоз-Галлуччи Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Минхажидин Ходжиматов Республика Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Сайфутдинов Анвар Назарович Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди.
Фирдавс Абдухоликов «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Қонунчилик палатаси Тошкентнинг Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов номзодини бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда очилган биринчи президент мактабига ташриф буюрди. Унга 7000 нафар номзоддан 144 нафари саралаб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.
Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.
Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси лавозимига расман сайланди.
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарининг собиқ ўринбосари, подполковник Нуримон Абулхасан ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Қўмитага эса ДХХ Сурхондарё бошқармаси бошлиғи Абдуғофур Аҳмедов раҳбар бўлди.
Ботир Зокиров қурилиш вазири этиб тайинланди. Tashkent City қурилиши дирекциясига раҳбарлик қилган Шерзод Хидоятов унинг ўринбосари бўлди.
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг