Сиёсат

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди
23 май 2022, 10:34

Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
23 май 2022, 09:50

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди таклиф этилди
21 май 2022, 12:27

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди таклиф этилди

Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини илгари сурди. 2019 йилдан буён ушбу лавозимни Дэниел Розенблюм эгаллаб келмоқда.

«Сиёсий шартларимиз йўқ». ХХР элчиси — Хитой кредитлари ҳақида
19 май 2022, 18:01

«Сиёсий шартларимиз йўқ». ХХР элчиси — Хитой кредитлари ҳақида

Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари мамлакатларни «қарз тузоғига» тушишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Ғарб банклари ёки халқаро молия муассасалари қарз берса — пишлоқ, Хитой қарз ёки кредит берса — тузоқ. Одамлар баъзида фарқига бормайдилар», — деди у.

Азиз Абдуҳакимов ШҲТ туризм вазирларига доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди
19 май 2022, 11:22

Азиз Абдуҳакимов ШҲТ туризм вазирларига доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

Азиз Абдуҳакимов ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм вазирларига ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Гуруҳга туризм вазирлари ўринбосарлари раҳбарлик қилади ва давлатлар ўртасида энг оммабоп туристик йўналишлар харитасини тузиб чиқади, трансчегаравий сайёҳлик алмашинуви имкониятларини ўрганади. Қолаверса, вазир қўшма туристик йўналишларни яратиш, электрон тижорат маҳсулотлари ва хизматларини жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Фото: Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари чегарани кўздан кечирди
18 май 2022, 11:30

Фото: Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари чегарани кўздан кечирди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан бирга вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди (фото).

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев
17 май 2022, 18:44

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев

Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у. Президент йил охиригача ўз маҳсулотларини биржаларга олиб чиқадиган тадбиркорлар сонини 2 бараварга, маҳсулотлар турини эса 5 бараварга оширишни топширди.

«Қўлингизга Конституцияни олинг ва ўқинг: қайси модда нима учун ўзгариши керак?»
17 май 2022, 16:38

«Қўлингизга Конституцияни олинг ва ўқинг: қайси модда нима учун ўзгариши керак?»

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани парламентнинг икки палатаси кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов таклифларда халқнинг орзу-истаклари мужассам эканлигини таъкидлади. «Миллий тикланиш» етакчиси Алишер Қодиров эса барча фуқароларни таклиф билдиришга чақирди. Депутатлар президент аввалроқ билдириб ўтган таклифларни такрорламоқда.

Президент Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
17 май 2022, 13:19

Президент Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони, учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон президенти уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси
17 май 2022, 10:18

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда
16 май 2022, 22:24

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.

Муротжон Азимов депутат бўлди
16 май 2022, 18:09

Муротжон Азимов депутат бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.

«Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев
16 май 2022, 18:01

«Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмаслигини таъкидлади. «Ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш — умумий вазифамиздир», — деди у. Сенаторнинг сўзларига кўра, халқаро терроризмнинг тубида иррационал, олдинги даврлардан мерос қолган дунёқараш ётибди, уларга қарши кураш эса маънавият, талим ва мулоқот эвазига олиб борилиши лозим.

Президент БААга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
16 май 2022, 02:05

Президент БААга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Ташриф давомида давлат раҳбари БААнинг янги сайланган президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, унга президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди
15 май 2022, 15:16

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Давлат раҳбари 13 май куни вафот этган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг таъзия маросимида иштирок этади. Ташриф давомида мамлакатнинг янги президенти билан икки томонлама учрашув ҳам ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади
15 май 2022, 11:07

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади
14 май 2022, 16:56

Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳитини баҳолашни режалаштираяпти.

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент
13 май 2022, 18:02

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев Фарғона фаоллари билан суҳбатда энди иш бошлаган пайтлари вилоятнинг экспорт салоҳиятини 50 млн долларга етказиш мўлжаллангани, ўтган йили эса бу миқдор 801 млн долларга етганини айтди. «Ҳозир 1 млрд доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз», — деди у. Шунингдек, президент тадбиркорларга шароит яратиб, «уларни сийласак, улар халқни сийлайди», дея таъкидлади.

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда
13 май 2022, 16:58

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Душанбе шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари Тожикистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
13 май 2022, 15:47

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайиб бораётганини таъкидлади, гарчи «у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда». У июль ойида Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ўтказилишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг