Рустам Қурбонов Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.
16 мартдан Тожикистон фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари билан Ўзбекистон ҳудудида 30 кунгача визасиз бўлишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев Ангела Меркелни Германия федерал канцлери лавозимига сайлангани билан табриклади.
Миллий хавфсизлик хизмати президент фармони билан Давлат хавфсизлик хизматига айлантирилди.
Россия президенти сайловчида Ўзбекистон кузатувчилари делегациясига Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилик қилади.
Бош вазирнинг собиқ биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳамидов Ўзбекистон Банклар ассоциацияси бош директори бўлди.
Беҳзод Мусаев Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида иштирок этиш борасида Ўзбекистон билан алоқа боғламади, дея хабар қилди ТИВ.
Инновацион ривожлантириш вазирлиги инновацияларни жорий этиш тизимини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси"га киритиш учун таклифларни қабул қилиб олмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг визасиз келиб кетишлари тўғрисидаги битим ҳар икки давлат томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Сурхондарё вилояти Жанубий Корея фуқаролари ташриф буюриши учун хавфли йўналишлар рўйхатидан чиқарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Ўзбекистон йилини очиб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари амалий учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси Остонага жўнаб кетди.
Мақсуджон Юлдашев мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Ғалаба-Амузанг-Хушади темир йўл тармоғини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади, дея маълум қилди икки давлат раҳбарлари. Душанбеда қатор тарихий ҳужжатлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилиши лозимлигини таъкидлади.
Тарихда биринчи марта Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи бошланди. Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиб олди.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 27 та ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев 8 март байрамига бағишланган учрашувда халқ ҳаётини муносиб даражага кўтариш бўйича қилинган барча ҳаракатлар, аввало аёлларнинг орзу-ниятлари ва манфаатларини рўёбга чиқариш эканини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг