Жиззах шаҳри, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор ва Зафаробод туманлари ҳокимлари алмаштирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов бир вақтнинг ўзида қароргоҳи Пекинда жойлашган Мўғилистондаги элчи бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Экстремизмга қарши курашиш конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Жанубий кореялик Ким Ю Шик Тошкент шаҳри ҳокими маслаҳатчиси бўлди. У мамлакат пойтахтида IT-лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Ўзбекистон Қозоғистон ва Туркманистон билан чегаралар туташган ҳудуд ҳамда Афғонистон билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.
Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси базасида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ташкил этилди.
Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги арафасида Ўзбекистон пойтахтидаги марказий кўчалардан бирига унинг номи берилади.
Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти фаолиятида тўлақонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Беларуснинг янги элчиси олий ва юқори даражаларда бўлажак учрашувлар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида сиёсий мухолифат, диний эркинликнинг нотўғри талқин этилиши, «зарарли инвестициялар» ва бошқа омилларни санаб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи жараёнида хорижга пахта экспорти ҳажмини камайтириб, уни Ўзбекистонда қайта ишлаш миқдорини ошириш режалари ҳақида сўзлади.
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари раислиги остида икки давлат чегарадош вилоятлар ҳокимлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи ва бошлиқнинг биринчи ўринбосари тайинланди.
Сенат Давлат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Ҳужжат бевосита президентга бўйсунувчи ДХХ фаолиятининг асосий тамойилларини белгилаб беради.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга расмий ташрифига тайёргарлик масалаларини маҳокама қилди.
Абдулла Арипов ва Абдулазиз Камилов Кемероводаги ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Россия элчихонасига ташриф буюрди.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон барча томонларни афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракатини музокаралар столи атрофига жамлаш учун бирлашишга чақирди.
Терроризм таҳдиди барча учун умумий, унга қарши биргаликда курашиш лозим, деди Афғонистон президенти Ашраф Ғани Тошкент конференциясида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг