Президент «Ергеодезкадастр» қўмитаси раҳбариятини етарлича ташаббус кўрсатмаётгани ва ҳал қилинмаган муаммолар сабабли танқид қилди.
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбековни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахта йиғим-теримида тизимли равишда болалар меҳнатидан фойдаланишга чек қўйганини тасдиқлади.
Ўзбекистон учун ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-Конвенцияси кучга кирди.
Давлат органлари аҳолига «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида хизмат кўрсатади. Уч йил ичида Давлат хизматлари марказлари 60 га яқин давлат хизматларини кўрсатади.
Словакия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда.
Олмазор туманинг собиқ ҳокими Баҳодир Ғойибназаров Шайхонтоҳур туман ҳокими бўлди.
Ашхободда «Марказий Осиё давлатлари — Афғонистон» (С5+1) янги консультатив формати муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари Истанбулда ўтказиладиган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити кун тартиби бўйича фикр алмашди.
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков 13−14 декабрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди. Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимлари анжуманида сўзга чиқди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилларда амнистия қўллашда салбий кўринишлар, жумладан коррупция ҳолатларига йўл қўйилганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев халқ қабулхоналари асосида Тезкор давлат хизматлари агентлигини ташкил этишни таклиф қилди. Интернет асрида давлат органларининг ўзлари одамлар томонга бориши керак, деб ҳисоблайди Президент.
Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилнинг қандай номланишини яқин кунларда эълон қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 2700 судланганларни афв этиш, жумладан 956 нафар шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Андижон вилояти прокуратураси Халқ депутатлари кенгашига Андижон ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномани киритди.
Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Бухоро давлат университети фахрий доктори унвони берилди.
Ўзбекистон Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий-ижтимоий жараёнларга қўшилиши учун ҳар томонлама кўмаклашади, дея маълум қилди Президент Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон ва Афғонистон хавфсизлик масалалари бўйича комиссия ташкил этиш, Термизда Афғонистон консулхонасини очиш, Афғонистонда электр узатиш ва темир йўл қурилиши тўғрисида келишиб олди.
Муҳаммад Ашраф Ғани Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг