Жамият

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши кузатилди, аҳоли эвакуация қилинди — ФВВ
2 сентябрь 2024, 05:30

Бойсундаги конда олтингугурт гази чиқиши кузатилди, аҳоли эвакуация қилинди — ФВВ

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. «Кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилинди, вазият тўлиқ назоратда, ваҳимага ўрин йўқ», — деди ФВВ. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда.

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди
1 сентябрь 2024, 14:29

«Ташаббусли бюджет»да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар
1 сентябрь 2024, 12:27

Фото. Тошкент халқаро аэропорти қандай ўзгарди: панжарасиз ҳудуд, Pax Track ва бошқалар

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.

Суд қарорисиз ва уй эгасига олдиндан компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
1 сентябрь 2024, 10:52

Суд қарорисиз ва уй эгасига олдиндан компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади

Ўзбекистон қонунчилигига суд қарорисиз ва олдиндан компенсация тўламасдан туриб уй-жойларни бузишни тақиқловчи ўзгартиришлар киритилди. Уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, қайта қуриш ёки бузиш ҳокимликларнинг рухсати бўлган ҳолда эмас, балки қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.

Ўзбекистонда маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилинди
1 сентябрь 2024, 10:24

Ўзбекистонда маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисида қонун қабул қилинди

Президент маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Улар ўзларига инсонпарварлик билан мурожаат қилиниши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан боғланиш ҳуқуқига эга бўлди. Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши тақиқланди.

Ўзбекистонда Maple Bear Canadian School халқаро мактаби очилди
31 август 2024, 15:00

Ўзбекистонда Maple Bear Canadian School халқаро мактаби очилди

Тошкентда 28 август санасида халқаро Maple Bear Canadian School очилиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонлар мактаб шартлари, чет эллик ўқитувчилар ва ўқув режаси билан танишди.

Сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31 август 2024, 13:26

Сентябрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Сентябрнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат ҳукм суради. Кечаси ва тонгда +12…+17 даражали тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Ҳаво кундузи +28…+33, баъзи жойларда 35 даражагача исийди. Кейин ойнинг охиригача ҳарорат пасайиб боради. Сўнгги ўнкунликда қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.

Босма мерос қўриқчиси. Китоб сотувчиси Юрий Кимнинг ҳикояси
31 август 2024, 11:55

Босма мерос қўриқчиси. Китоб сотувчиси Юрий Кимнинг ҳикояси

66 ёшли Юрий Ким 5 йилдан бери Чилонзор-3 мавзесидаги деҳқон бозорида китоб сотади. Унинг ноёб китоблар тўплами 5000 жилддан ортиқ. «Газета.uz» у китоб сотишни қандай бошлагани, уларни қаердан сотиб олишини ва ҳозир китобхонлар ундан энг кўп қайси асарларни сўраши ҳақида ҳикоя қилади.

30 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 август 2024, 22:31

30 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳарбий унвонлари оширилган Олимпия совриндорлари, Россия газини «мумкин қадар максимал» импорт қилаётган Ўзбекистон, Мустақиллик арафасида афв этилганлар, Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси
30 август 2024, 21:55

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси

Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.

Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбус, жумладан, 19 нафар хорижлик афв этилди
30 август 2024, 20:36

Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбус, жумладан, 19 нафар хорижлик афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.

Тошкентнинг қаерларида Мустақиллик байрамига бағишланган томошалар бўлиб ўтади?
30 август 2024, 20:22

Тошкентнинг қаерларида Мустақиллик байрамига бағишланган томошалар бўлиб ўтади?

Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар Мустақиллик байрами муносабати билан сайиллар ва байрам томошалари ўтказилади. Боғлар рўйхати.

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант
30 август 2024, 19:44

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант

Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.

Ўзбекистон овози кўчаси: Ҳамма талпинадиган жойга айлантириладиган ҳозирча «эгасиз ҳудуд»
30 август 2024, 18:39

Ўзбекистон овози кўчаси: Ҳамма талпинадиган жойга айлантириладиган ҳозирча «эгасиз ҳудуд»

Тошкент марказидаги, бир замонлар Боғ кўчаси ҳисобланган Ўзбекистон овози кўчаси автомобиллар ҳаракатини камайтириш, пиёдалар учун қулайлаштириш мақсадида реконструкция қилинади. Лойиҳага «Ташкент Инвест» Болалар кутубхонаси реконструкциясида қатнашган Ludi_Architects бюросини жалб этди.

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида
30 август 2024, 18:14

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари аниқланди. Фоторепортаж
30 август 2024, 17:36

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари аниқланди. Фоторепортаж

Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.

Мактаб таълими вазирлиги — 1 та мактаб қурилиши қанчага тушиши, қўшимча ўқувчи ўрни бўйича режалар ҳақида
30 август 2024, 17:32

Мактаб таълими вазирлиги — 1 та мактаб қурилиши қанчага тушиши, қўшимча ўқувчи ўрни бўйича режалар ҳақида

Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мамлакатда қўшимча мактаблар қурилиши приоритетдалигини таъкидлади. Режага кўра, бу йил 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни учун мактаб қуриб битказилади. Бу учун 11 тага яқин лойиҳа бор. Шунингдек, вазирлик битта янги мактаб қурилишига қанча маблағ кетишини очиқлади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (31 август-3 сентябрь)
30 август 2024, 15:19

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (31 август-3 сентябрь)

Бешта кинопремьера, боғлардаги байрамона-кўнгилочар дастурлар, Anhor Sup Fest 2024, ярмаркалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
30 август 2024, 14:38

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона шаҳрида Spark ҳайдовчиси кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга урилди. Оқибатда 4 киши шифохонага ётқизилди, улардан 2 нафари вафот этди.

Тошкентда байрам кунлари метро ва автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали тасдиқланди
30 август 2024, 12:47

Тошкентда байрам кунлари метро ва автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали тасдиқланди

Тошкент шаҳрида автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунлари одатий иш кунлари учун белгиланган, 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг