Жамият

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (7−8 сентябрь)
6 сентябрь 2024, 15:30

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (7−8 сентябрь)

«Офицер 55» ва яна саккизта кино премьераси, Teplo фестивали, кўргазмалар, концертлар, болалар ва катталар учун ижодий маҳорат дарслари, спектакллар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Рақобат қўмитаси билан кечган муҳокамадан сўнг Korzinka «энг арзон нарх» шиорини ўзгартирмоқда
6 сентябрь 2024, 15:17

Рақобат қўмитаси билан кечган муҳокамадан сўнг Korzinka «энг арзон нарх» шиорини ўзгартирмоқда

Korzinka супермаркетлар тармоғи Рақобат қўмитаси билан муҳокама якунлангани ва энг оммабоп товарлар саватини энг арзон нархларда сақлашга қаратилган стратегиясини янги ном остида ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди. Савдо тармоғининг таъкидлашича, дастурнинг моҳияти ўзгармайди.

Дам олиш кунлари ҳарорат +22 даражагача пасаяди
6 сентябрь 2024, 15:09

Дам олиш кунлари ҳарорат +22 даражагача пасаяди

Жума кунидан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даражагача пасаяди.

Тошкентда бемор «Цефтриаксон» қўлланганидан кейин шифохонага ётқизилгани юзасидан баёнот берилди
6 сентябрь 2024, 14:09

Тошкентда бемор «Цефтриаксон» қўлланганидан кейин шифохонага ётқизилгани юзасидан баёнот берилди

Тошкентда фуқаро шифокор тавсиясисиз «Цефтриаксон» ва «Лидокаин» аралашмасидан укол олгач, аҳволи ёмонлашиб, шифохонага ётқизилди. Фармхавфсизлик марказига кўра, бу дори сифати билан боғлиқ эмас. Препаратлар қайта текширилмоқда. Улардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш мумкин эмаслиги эслатилди.

Будапешт спорти: Qanot Sharq Венгриянинг машҳур спорт турлари билан таништиради
6 сентябрь 2024, 11:00

Будапешт спорти: Qanot Sharq Венгриянинг машҳур спорт турлари билан таништиради

Qanot Sharq авиакомпанияси сайёҳларга Венгриянинг муҳим спорт тадбирларига — Формула-1 Гран-присидан тортиб, сув спорти турлари бўйича халқаро турнирларгача ташриф буюриш имкониятини таклиф қилади.

Рақобат қўмитаси: «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди
6 сентябрь 2024, 10:40

Рақобат қўмитаси: «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузганини маълум қилди. Қўмита корхона мансабдорларига жарима қўллаб, тегишли ҳужжатларни судга юборди.

5 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
5 сентябрь 2024, 23:36

5 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкент вилоятининг чегара ҳудудларига киритилаётган ўзгаришлар, Парламент сайлови бюллетенларининг кўриниши, 1000 куб метри 160 доллардан сотиб олинаётган газ, ЖЧ саралаш босқичида КХДРни енган Ўзбекистон футболчилари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Водород сульфид чиқишда давом этмоқда, кўпчилик уйини вақтинчага тарк этди». Аҳоли — Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида
5 сентябрь 2024, 23:31

«Водород сульфид чиқишда давом этмоқда, кўпчилик уйини вақтинчага тарк этди». Аҳоли — Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида

Сурхондарёнинг Бойсунидаги газ конида водород сульфид сизиб чиқишда давом этмоқда. Аҳолининг «Газета.uz»га маълум қилишича, яқин атрофдаги ҳудудлар газ ҳиди билан қопланган, шу боис кўпчилик вақтинча бошқа шаҳарларга кетган, эвакуация қилинган аҳоли эса мактаб ва бошқа муассасаларда бўлиб турибди.

Central Asian University Рақобат қўмитаси баёнотига жавоб берди
5 сентябрь 2024, 20:05

Central Asian University Рақобат қўмитаси баёнотига жавоб берди

Рақобат қўмитаси 7 нафар собиқ талабанинг пуллари қайтарилмагани юзасидан Central Asian University’га нисбатан иш қўзғатганди. CAU талабалар университетга мурожаат қилмагани, ҳозирда маблағни қайтариб бериш бошланганини айтди.

Ўзбекистон ва КХДР футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
5 сентябрь 2024, 17:01

Ўзбекистон ва КХДР футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР учрашуви сабаб соат 23:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди
5 сентябрь 2024, 16:12

Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди

Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди.

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди
5 сентябрь 2024, 15:04

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.

Самарқандда Lacetti билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ва фарзанди ҳалок бўлди
5 сентябрь 2024, 14:48

Самарқандда Lacetti билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ва фарзанди ҳалок бўлди

Иштихон туманида юқори тезликдаги Lacetti қарама-қарши йўлдаги мотоцикл билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Туғилганидан буён даволанаётган 7 ойлик қизча Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди
5 сентябрь 2024, 14:45

Туғилганидан буён даволанаётган 7 ойлик қизча Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Туғилганидан бери даволанаётган 7 ойлик қиз Ўзбекистон болалар омбудсмани кўмагида Санкт-Петербургдан шифокор ҳамроҳлигида олиб келинди. Унинг ота-онаси апрель ойида яшаш муддати тугагани сабабли уйга қайтишган. Харажатларни қоплашга ўзбек диаспораси ва тадбиркорлардан бири ёрдам берди.

Андижонда Damas машинасида 32 нафар боғча боласи ташилди (видео)
5 сентябрь 2024, 13:56

Андижонда Damas машинасида 32 нафар боғча боласи ташилди (видео)

Ўнлаб болаларни бир машинага ўтқазиб ҳаракатланиш бўйича навбатдаги ҳолат Андижон туманида қайд этилди: Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани боғчага олиб кетаётганда тўхтатилди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 187,5 минг сўм жарима қўлланди.

Қашқадарёда пахта тўқимачилик кластерлари 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди
5 сентябрь 2024, 11:15 1

Қашқадарёда пахта тўқимачилик кластерлари 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.

Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртаси тизими қачондан жорий этилиши маълум қилинди
5 сентябрь 2024, 10:09

Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртаси тизими қачондан жорий этилиши маълум қилинди

Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса 2026 йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.

Фарғонада UzAuto Motors автотрейлери ЙТҲга учради (видео)
5 сентябрь 2024, 08:58

Фарғонада UzAuto Motors автотрейлери ЙТҲга учради (видео)

Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.

Тошкент метросида поезддаги носозлик туфайли қатнов графиги бузилди
5 сентябрь 2024, 01:45

Тошкент метросида поезддаги носозлик туфайли қатнов графиги бузилди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги «Халқлар дўстлиги» бекатида поездда носозлик юзага келгани сабабли ҳар икки йўналишда ярим соатга яқин ҳаракат тўхтаб қолди.

Тошкент вилоятида Jetour сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди
4 сентябрь 2024, 23:35

Тошкент вилоятида Jetour сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Jetour автомобили кўприкдан ўтаётиб Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи жароҳатланмади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг