Маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилганлик учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди. Президент Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган, «Андижонча спектакль» номини қозонган воқеанинг 6 нафар иштирокчиси янги уй билан таъминланди.
Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг том қисми кулаб тушуши оқибатида 4 нафар ишчининг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар Ўзбекистон раҳбарига дарахтларнинг оммавий кесилиши юзасидан очиқ хат ёздилар. Матнни тўлиқ ҳолда чоп этамиз.
Мактабга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтган болаларнинг биринчи гуруҳига сертификатлар топширилди. МТВ лойиҳани бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этишни режалаштирмоқда.
Пахта териш машиналари хизматидан фойдаланиш 5 фоизни ташкил этади. 2025 йилгача бу кўрсаткични 35 фоизга ошириш мўлжалланган.
«Фориш» тоғ полигонида 6 мутахассислик бўйича Мудофаа вазирлиги миқёсида, Мен ғолиб" шиори остида ўтказилган мусобақа ғолиблари аниқланди.
«Riviera» савдо мажмуаси ҳудудида темир конструкция қулаши оқибатида жароҳатланган икки нафар киши Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Жиззах вилоятида профессионал ва хаваскор мусобақалар учун 200 гектар майдонда гольф мажмуаси қурилади.
Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва хуфиёна иқтисодий фаолиятни амалга ошириш фактларини аниқлашда ёрдам берган шахсларни моддий рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.
Олмазор тумани Нурафшон кўчасида янги қурилаётган «Riviera» савдо мажмуасининг қурилиш жараёнида метал конструкцияни қулаши натижасида 4 киши қурбон бўлди ва икки нафари жароҳатланди.
«Каттақўрғон» дала-ўқув майдонида «Мен ғолиб» шиори остида «Энг илғор артиллерия мутахассиси» танловининг республика босқичи ўтказилди.
Сингапурлик сармоядорлар Ўзбекистонда чиқиндиларни плазма усулида утилизация қилиш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли уларга тегишли дўкон маҳаллий ҳокимлик масъуллари томонидан қайтадан тиклаб берилганини инкор қилди.
Тошкентдаги «Малика» савдо марказида ўтказилган рейдда соқол қўйган кишилар Шайхонтоҳур тумани 4-сонли ички ишлар бўлимига олиб борилиб, мажбурий равишда соқоли олинган. «Газета.uz» буни ошкор қилган блогер билан сухбатлашди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистонинг Қораўзак туманидаги икки мактабга компьютерлар, робототехника тўпламлари ҳамда турли бошқотирма ўйинларини тақдим этди.
Қуролли Кучлар академиясида янги ўқув ва маиший бинолар фойдаланишга топширилди.
Комил Рашидов бош вазир маслаҳатчиси — Хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари департаменти мудири этиб тайинланди.
Мажбурий меҳнат учун маъмурий жарима миқдори 10 баробарга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бу ҳақдаги тузатишларни киритиш маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг