Москва ҳукумати Ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаментида Россия пойтахтида «Тошкент кунлари»ни ўтказиш масаласини муҳокама этилди.
3 августидан 17 августгача давом этган «АрМИ — 2019» халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 14 йўналишда иштирок этди.
Самарқанд шаҳрида йўлкира нархини ўзбошимчалик билан 1200 сўмдан 1500 сўмга оширган ҳайдовчи кечирим сўради.
Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Северодвинск яқинидаги полигонда содир бўлган портлашдан кейин Ўзбекистондаги радиацион вазият ўзгаради.
Ноябрдан ҳисоблагичларни текшириш хизматлари фақатгина давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали амалга оширилади.
Олмалиқда телефон талашиб қолган ака-укалар жанжали уканинг пичоқланиши билан тугади.
«Тошкент-Термиз» йўлида Китоб туманида яшовчи аёлни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда.
Ички ишлар ходими зиммасига юклатилган мажбуриятларни куч ишлатмасдан туриб бажаришининг иложи бўлмаса, қандай ҳолатларда бу ишни қилиши мумкинлиги эслатилди.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли бинода кучли ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабаби қисқа туташув. Жабрланганлар йўқ.
«АрМИ — 2019» мусобақаларининг Ҳиндистонда ўтказилган «Қўшин разведкаси аълочилари» баҳсида муваффақиятли ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳарбийлар кутиб олинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарлари қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Тошкентда фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам ва газ тизими шошилинч тезкор хизматлари бўйича ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати (112) ташкил этилади.
Москвадан Душанбега Ўзбекистон орқали қайтаётган тожикистонликлар Бухоро вилоятида ЙТҲга учради. Тўққиз киши жароҳатланди.
Новосибирскдаги аварияда етти нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда тегишли ҳужжатларсиз дори-дармон воситаларини олиб кетаётган юк машинаси тўхтатилди.
«Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фармацевтика фаолиятини лицензияловчи орган бўлиши белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги ОТМ — Қўқон университети ташкил этилди.
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг