Самарқанд шаҳрини 2019−2022 йилларда жадал ривожлантириш штабида ЮНЕСКО талабларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланди.
Шавкат Мирзиёевнинг танқидидан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев халқдан, ҳукуматдан «юз, минг марталаб» кечирим сўради.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев риштонликлардан узр сўради.
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Байрам 11 август, якшанба куни нишонланади.
Енгил автомобиллар ойнасини қорайтириш учун янги нархлар белгиланди.
Avtotest компаниясининг юридик шахслар ҳайдовчилари малакасини ошириш хизматини кўрсатишдан асоссиз равишда бош тортиши қонунга зид, дея маълум қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Меҳнат вазирлиги Бухорода қабристонни ободонлаштириш ва реконструкция ишларига бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилгани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Ўғрилик жиноятига қўл урган берунийлик коллеж ўқувчисига нисбатан озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Американинг Project CURE хайрия ташкилоти билан Оролбўйи тиббиёт муассасалари эҳтиёжларини ўрганиш ва уларга замонавий ускуналар етказиб беришга имкон берувчи меморандумни имзолайди.
UPAY ва Payme электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни тиклади. Аввалроқ «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси онлайн хизматлар билан шартномани уни қайта кўриб чиқиш учун тўхтатган эди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу тадбирни 15 августдан кейинга қолдиришга чақирди.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов электр энергияси учун базавий нормани белгилашда оила аъзолари сони ва турар жой майдони ҳисобга олинишини маълум қилди.
Ўзбек ҳарбийлари «РЕМБАТ» — «Энг илғор таъмирлаш ва эвакуация батальони» халқаро мусобақасида иштирок этади.
Самарқандда 24 нафар МТМ мудираси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ҳамда 51 нафар раҳбар ва масъул ходимларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
«Ҳашар — ихтиёрий кўмаклашиш ва байрам. Мажбурий меҳнат — бирор жазо қўллаш таҳдиди остида иш бажариш». Меҳнат вазири ҳашар ва мажбурий меҳнат ўртасидаги фарқни тушунтириб берди.
Касби туман ИИБ бошлиғи лавозимига Чори Кўчаров ўрнига Фарруҳ Ибрагимов тайинланди. Самарқанд ва Жомбой туманларида ҳам янги ИИБ бошлиқлари иш бошлади.
«Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатишини маълум қилди: «Биз таҳқирлардан чарчадик».
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «Жиноятга мойил аёлларнинг 23 тоифаси» ҳақидаги хабарларни ҳақиқатдан мутлақо йироқ деб атади.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси юридик шахслар ҳайдовчиларининг ҳар икки йилда малака ошириши тўғрисидаги талабга рози бўлмаган субъектлар ҳукумат ёки Конституцион судга мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди. Avtotest Report монополист корхоналар реестрига киритилиши мумкин.
Тошкент вилоятида яна учта туманда хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш йўлга қўйилди. Йил охиригача барча шаҳар-туман ИИБ МваФРБлари техник қурилмалар билан жиҳозланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг