Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
Шароф Рашидов туманида яшовчи Т.М. фуқаро Ш. А.дан хотинини рашк қилиб унга пичоқ урган ҳолда ўлимига сабабчи бўлди.
Асака туманида «Ласетти» ва «Москвич» тўқнашуви натижасида икки киши вафот этди.
Самарқандда ЙҲХХ ходимларига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи йўл посбонлари хизмат фаолиятини бошлади.
Тошкентнинг Яшнобод туманида Spark ҳайдовчиси йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди. Андижон вилоятида ҳам ЙТҲ содир бўлди, унда икки киши ҳалок бўлди.
Муродилла Эшматов Халқ банки бошқарувининг раиси этиб тайинланди.
Йенс Йордан ва Дурдона Кулматова — Тошкентнинг 1920−30 йиллардаги меъморий мероси намуналари ва бу йил ўзининг 100 йиллигини нишонлайдиган Германиянинг Баухаус университети ўртасидаги боғлиқлар ҳақида.
Нукусда Ўзбекистонда биринчи 150 ўринли реабилитацион мактабгача таълим муассасаси очилди. У ҳафтасига беш кун сутка давомида бепул ишлайди ва икки ёшдан болаларни қабул қилади.
Тошкент вилоятида уяли алоқа операторига қўнғироқ қилиб, компанияни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган фуқаро қўлга олинди.
Республиканинг тўрт вилоятида кўп миқдорда ёмғир натижасида одамларнинг томорқасига сув кириши ҳолати кузатилган бўлса-да, фавқулодда вазият қайд этилмади.
Президент имзолаган қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди.
«Тошкент бўйлаб 21 км» хайрия акцияси мототуристик мавсумни очиб беради.
«Кароматой ипакчи» фермер хўжалиги бошлиғи, 45 ёшли И.Т. маст ҳолатда рафиқасини уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳолатларни фош этишди.
Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги институт ва инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ўтган йили ўтказилган қўшма рейдлар натижасида ноқонуний таксичилар 26,2 млрд сўм жаримага тортилди.
Нотўғри овқатланиш 2017 йилда тамаки истеъмолидан кўпроқ — 11 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Тошкент вилоятида «Аҳмадбой» номи билан машҳур Аҳмад Турсунбоевга нисбатан иккинчи жиноят иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Жами 16 киши судланмоқда.
Хатирчида яшовчи Г. Н. (исмли аёл) оилавий жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган турмуш ўртоғи Б.Н.нинг қорнига пичоқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
Бош прокуратура раҳбариятининг Бухоро вилоятидаги сайёр қабулида 695 нафар фуқаро ариза билан мурожаат қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг