Тошкентда жарима қўлланилганидан сўнг тиланчилик қилгани учун такроран қўлга олинган 59 ёшли аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатмасликка қарор қилинди.
Мажбурий обуна уюштирганликда айбланиб ишдан бўшатилган янгийўллик мактаб директори ўз вазифасига қайта тайинланди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Тожикистон ҳукумати сўрови бўйича 2010 йилда «Илҳом» театри асосчисининг ўлимида айбланиб қамалган Ёқуб Ғафуровни вақтинча қўшни давлатга топширди.
26−30 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Стоп-трафик» тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Матилда Димовскани қабул қилди.
«Агрокимё станцияси Тошкент филиали» МЧЖ директори в.б. М.Б. фуқаро С.Ў.ни ТДИУга иккинчи мутахассислик бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15 000 долларини олаётган вақтида ушланган.
Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатларига Брайл ёзуви учун 725 темир дафтар топширилди, августда яна 1275 та прибор етказиб берилиши кутилмоқда.
Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга нисбатан очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
Адлия вазирлиги прописка талабларини қийинлаштиришни кўзда тутувчи ҳужжат лойиҳасини эълон қилингандан бир кун ўтиб муҳокамадан олди.
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари товар-моддий бойликларнинг яширин айланмасига чек қўйди.
Тошкентнинг Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманларидаги учта бозорга фавқулодда хизматларни чақириш тугмалари ўрнатилди.
Тошкент Савдо департаменти мутасадди раҳбарлари ва бир қатор бозорлар раҳбарлари устидан суд жараёни давом этмоқда.
Гулнора Каримованинг адвокати Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар колониясида у билан учрашди.
Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод этилган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё халқига миннатдорчилик билдирди.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Наманганда 1 млн. 558 минг 798 АҚШ долларининг ноқонуний тарзда Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Халқаро болалар китоби куни муносабати билан «Болалар китоби ҳафталиги"нинг очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлари марказига экскурсия уюштирилди.
Ҳукумат қарори билан Маданият марказлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг