Тошкентда 11−17 март кунлари Hashar Week акцияси бўлиб ўтади. Бир ҳафта давомида 21 та махсус чиқинди йиғиш шохобчасида фақат сараланган маиший чиқиндилар қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан енгил автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини тадбиркорларга бериш 2021 йилга қолдирилди.
Дастлабки президент мактаблари Тошкент, Нукус ва Хивада очилади. Уларга 4-синфдан кейин қабул қилинади. Битта синфда 12 нафар ўқувчи таҳсил олади. Таълим инглиз тилида олиб борилади.
Ўзбекистон мудофаа вазири ва АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлик қўмондони Афғонистондаги вазият ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Пойтахт атрофи япроқ ва игна баргли дарахт кўчатларидан иборат «Яшил белбоғ» билан ўраб чиқилади. Бу йил 4300 туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаб бошлиқларининг анжумани бўлиб ўтади.
Оролбўйи халқаро инновация маркази мутахассислари Дубайдаги Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро марказида амалиёт ўташ учун жўнаб кетди.
Маъмурий ишлар бўйича Навоий вилоят суди ходими судья томонидан калтаклангани ҳақида маълум қилди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Ўзбекистонда инсон папиллома вирусига қарши вакцина жорий этилади, октябрдан бошлаб 9−14 ёшдаги 400 мингга яқин қиз эмланиши мумкин.
«Хоҳишингиздан келиб чиқиб, ҳар бирингиз билан алоҳида келишилади. Ҳеч ким аввалгидек шунчаки бузиб ташламайди». Тошкент ҳокими Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси билан учрашди.
Қашқадарё маъмурий судлари томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ 213 та ҳолат кўриб чиқилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳардаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни таъмирлаш рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
«Олот» чегара божхона пости орқали хорижий давлатдан 2 миллион сўмлик 414 литр дизель ёқилғиси олиб кирмоқчи бўлган фуқаро тўхтатилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Тошкент ҳайвонот боғи ҳудуди кенгайтирилиб, Сафари парки очилади.
«Поп» чегара божхона пости орқали 225 дона «NOKIA» русумли уяли қўл телефонини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатилди.
Россияда таҳсил олаётган 25 000 га яқин ўзбек талабаларнинг дипломи нострификациясиз тан олиниши тизими жорий этилиши мумкин.
Москвадаги жанжалда икки Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Тошкент шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт, косметика ва парфюмерия воситаларининг ноқонуний равишда олиб кирилаётганда тўхтатилди.
Когон шаҳрида яшовчи А.Р. маст ҳолда таниши Х.М.нинг уйида ўзаро жанжал сабаб Е.Б. (исмли аёл)га жароҳат етказиши натижасида жабрланувчи ҳалок бўлди.
Тошкентда Microsoft компанияси ҳамда Инҳа университети ташкилотчилигида DigiGirlz High Tech Camp Uzbekistan дастури ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг