Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов марказлашган маблағларни реал секторнинг ўрнига айнан таълимга сармоя қилишга чақирди.
ИИВ юридик таъминлаш, хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамда Ёнғин хавфсизлиги институтига янги раҳбарлар тайинланди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг реабилитация марказида муайян яшаш жойига эга бўлмаган 55 нафар фуқарога паспорт топширилди.
Тошкентнинг Миробод туманидаги 9 қаватли уйнинг биринчи қаватида гўзаллик салони устидаги соябон ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.
Юнусобод туманининг 15-даҳасида жойлашган Crystal супермаркетида бугун ёнғин содир бўлди.
Қорақалпоғистонда содир бўлган автоҳалокат натижасида икки ҳайдовчи воқеа жойида, уч йўловчи эса шифохонада вафот этди.
Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган Бодомзор йўли кўчасига Чингиз Айтматов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мудофаа вазирлигига қарашли автомобиллар тўрт рақамли ва MV ҳарфли рақам белгиларига эга бўлади.
Хорижда ўқимоқчи бўлганлар учун эндиликда туман халқ таълими бошқармасидан рухсатнома олиш шарт эмас.
Депутатлар Абдурашид Абдуқодиров ва Расул Кушербаев ОТМларда контрактларни тўлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва улар миқдорини стипендияларни камайтириш ёки бекор қилиш ҳисобига пасайтиришни таклиф қилмоқда.
Тошкентда «Жасорат» ёдгорлиги қаршисидаги майдонга янги чироқлар, ўриндиқлар ўрнатилиб, гуллар экилди, пиёдалар йўлаги қизил рангга бўялди.
Меҳмонхоналарга «юлдузлар» беришнинг янги қоидалари бир қатор давлатлардаги норма ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган тадбиркорга 2 йиллик синов муддати белгиланди.
Эндиликда алимент тўламаган одам 15 сутка маъмурий қамоққа олинади.
«Вақф» хайрия жамоат фонди июнь ойида жами бўлиб 231 миллиондан ортиқ сўм закот ва хайрия маблағларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.
Ўзбошимчалик билан турар жой қурган фуқаролар 1 майга қадар Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари лозим.
Сенаторлар бош вазирга чақирув ёшини кичрайтириш ва қатор муаммоларга эътибор қаратиш таклиф қилинган парламент сўровини юборди.
Coca-Cola Жаҳон чемпионатига чипталар танлови, бахтиёр ғолиблар ва уларнинг сафар таассуротлари ҳақида маълум қилди.
ОТМлар харажатларининг 91 фоизи ходимлар маоши ва стипендиялар ташкил этади, дея маълум қилди Олий таълим вазирлиги.
Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга келган чет элликлар сони қарийб 2 баробарга ортиб, 2 миллион 688 минг 962 кишини ташкил этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг