«Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўлида «ВАЗ-2101» русумли автомашинанинг бетон тўсиққа урили натижасида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди.
Фарғона вилояти МХХнинг собиқ ходимаси беш йиллик қамоқ жазосини ўтаганидан сўнг оқланди. Унинг пенсияси тўлиқ тўлаб берилди.
Тошкент вилояти Паркент туманида спорт мажмуасини қуриш баҳонасида қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди.
Орол фожиаси оқибатларини камайтириш бўйича концепция лойиҳаси муҳокамасига халқаро ташкилотлар ва қўшни давлатлар мутахассисларини жалб қилиш таклиф этилди.
Мўйноқдан 200 километр олисда — Оролнинг қуриган майдонида чучук сув топилди (видео)
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбийлари илк бор АҚШдаги «Жанубий зарба» қўшма машғулотларида қатнашмоқда.
Сурхондарё вилоятида ўн биринчи синф ўқувчисининг онаси мактаб директори кечиккани учун ўғлини урганини маълум қилди.
Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида рўй берган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди, бир аёлнинг аҳволи оғир.
Модель Надя Непомняшая Лондондан келишда Тошкент аэропортида ушланди. У 2018 йилда муддати ўтган чиқиш стикери билан Россия орқали Англияга борган.
Ўзбекистон БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Кўпшериклик траст фонди доирасида амалга ошириш учун 60 млн долларлик 19 та лойиҳа тайёрлади.
Сурхондарёда қиймати 214,4 млн. сўмлик 72 тонна сара уруғлик чигитларни сохта далолатнома расмийлаштирган ҳолда чиқим қилган цех бошлиғи ушланди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти тузилмасида илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.
Чет элда ишлаган фуқаролар учун меҳнат стажи Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ишга жойлаштирилган шахсларга берилади.
Жазо ўтаётган тўрт аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги остида муддатидан аввал озодликка чиқарилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда Тошкентда «Соғлом ҳаётга қадам ташла!» акцияси ўтказади.
Давлат туризм қўмитаси маданий-кўнгилочар, спорт ва кўргазма тадбирлари миллий тақвимини тузиб чиқди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Фанлар академиясининг ўнта муассасаси Қибрай туманида ташкил этилаётган «олимлар шаҳарчаси"га кўчирилади.
Ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган ЙТҲларда 2262 киши вафот этди, бу кунига ўртача 6 киши демакдир.
ХТВда Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида видеоконференция тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг