Жамият

Artel маиший техника маҳсулотлари Босния ва Герцеговина бозорига кириб борди
8 август 2024, 15:00

Artel маиший техника маҳсулотлари Босния ва Герцеговина бозорига кириб борди

22 июль куни Artel Босния ва Герцеговинада жойлашган Energia Allianse d.o.o. билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Ҳудудларда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
8 август 2024, 11:51

Ҳудудларда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Қорақалпоғистонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса инглиз тили бўйича сертификат олиб бермоқчи бўлган киши ушланди.

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди
8 август 2024, 11:14

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди

Бўстонлиқ туманида Damas ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. ЙҲХБга кўра, бола шифохонага ётқизилган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

Тошкентда бир кунда 2 та катта ЙТҲ содир бўлди
7 август 2024, 23:38

Тошкентда бир кунда 2 та катта ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та автомобиль, Чилонзор туманида эса 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲлар содир бўлди. Расмийлар тўқнашувларда жароҳат олганлар йўқлигини айтмоқда.

7 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
7 август 2024, 22:30

7 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бешта туманга янги ҳоким, Қозоғистонга борган Шавкат Мирзиёев, 15 йилга қамалган прокурор, уй қамоғидагилар учун электрон браслет ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентдаги ёнғинда дарахтлар «жиддий» зарарланди — ҳокимлик
7 август 2024, 21:30

Тошкентдаги ёнғинда дарахтлар «жиддий» зарарланди — ҳокимлик

Мирзо Улуғбек туманидаги 100 кв. метр очиқ майдонда қуриган ўтлар сабаб ёнғин юзага келди. Оқибатда ҳудудда мавжуд дарахтлар жиддий зарарланди. Тергов бошланди, зарар миқдори аниқланмоқда, деб ёзди туман ҳокимлиги.

Тошкент вилоятида ҳаракатдаги ИИБ машинасидан сакраган фуқаро вафот этди
7 август 2024, 20:25

Тошкент вилоятида ҳаракатдаги ИИБ машинасидан сакраган фуқаро вафот этди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида кечаси жамоат тартибини бузгани учун ИИБ ходимлари томонидан ҳушёрхонага олиб кетилаётган фуқаро қочиш мақсадида ўзини машинадан ташлади. У жарроҳлик амалиётига қарамай вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ходимларга текширув тайинланди.

Ўзбекистонда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичи бошланмоқда. БМТТД «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда давом этади
7 август 2024, 18:55

Ўзбекистонда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичи бошланмоқда. БМТТД «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашда давом этади

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТТД ваколатхонаси раҳбари Акико Фужии 2025 йилда ГЭФ Кичик грантлар дастурининг янги босқичини бошлаш ва «Яшил макон» лойиҳасини қўллаб-қувватлашни давом эттириш бўйича иккита келишув имзолади. Оролбўйига 2 млрд сўмлик техник жиҳозлар олиб келинди.

Июль ойи ҳарорат бўйича олдинги йиллардагидан қулайроқ бўлди — Ўзгидромет
7 август 2024, 17:47

Июль ойи ҳарорат бўйича олдинги йиллардагидан қулайроқ бўлди — Ўзгидромет

Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичларидан анча узоқ бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет. Ой охирида максимал ҳарорат +41, жанубда +46 даражага етди.

Click «Ўзинг зўрсан-да» манифестини тақдим этди
7 август 2024, 17:00

Click «Ўзинг зўрсан-да» манифестини тақдим этди

Click вакиллари компания ва унинг ходимларини ўз ечимларини яратишга илҳомлантирадиган нарсалар билан ўртоқлашди.

Уй қамоғидаги айрим шахслар электрон браслет орқали назорат қилинади
7 август 2024, 16:36

Уй қамоғидаги айрим шахслар электрон браслет орқали назорат қилинади

Ўзбекистонда озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилади.

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди
7 август 2024, 12:42

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди

Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари қонунчиликка зид норматив ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди
7 август 2024, 11:23

Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари қонунчиликка зид норматив ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли тумани ҳокимликларининг норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатларида қонун бузилишига йўл қўйилганини аниқлади.

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди
7 август 2024, 11:00

Бўстонлиқда профилактика инспектори хотини ва чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди

Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори хизмат хонадонида турмуш ўртоғи ва 7 ойлик чақалоғини, сўнгра ўзини отиб ўлдирди. Воқеага эр-хотиннинг ўртасида келиб чиққан келишмовчилик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эмизиш: фактлар ва янглиш қарашлар (инфографика)
7 август 2024, 10:53

Эмизиш: фактлар ва янглиш қарашлар (инфографика)

Деярли барча оналарда чақалоқлари учун етарли миқдорда сут бўлади, бу дастлабки 6 ойда озиқ-овқат ва сув ўрнини босади. Бироқ эмизиш вақт ва кўникма талаб қилади, шу боис уларни уйда ва ишда қўллаб-қувватлаш муҳим. ЮНИCЕФ кенг тарқалган янглиш қарашларга инфографикалар орқали аниқлик киритди.

Вебстер университетининг қўшма дастурлари асосида ўқишга қабул давом этмоқда
7 август 2024, 09:00

Вебстер университетининг қўшма дастурлари асосида ўқишга қабул давом этмоқда

14 августга қадар хоҳловчилар АҚШнинг Вебстер университетининг Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар билан йўлга қўйган қўшма дастурларига ҳужжат топшириши мумкин.

Тошкентда «валютчик»дан қарийб 240 минг доллар олиб қўйилди
7 август 2024, 01:31

Тошкентда «валютчик»дан қарийб 240 минг доллар олиб қўйилди

Чилонзорда ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланган шахснинг уйидан қарийб 240 минг доллар ва 482 млн сўм ашёвий далил сифатида олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Президент ўзбошимча эгалланган ерларга ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади
7 август 2024, 01:02

Президент ўзбошимча эгалланган ерларга ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ўзбекистонда 3,6 миллиондан ортиқ бундай участкалар мавжудлиги тахмин қилинмоқда. Қонун 2028 йил 1 январгача амал қилади.

Тошкентда 15 ёшли бола 5-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди
7 август 2024, 00:08

Тошкентда 15 ёшли бола 5-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Сергели туманида 15 ёшли бола кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди. Бош прокуратурага кўра, унинг ногиронлиги бўлган ва руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Ўзбекистон поездлари паркини янгилашга 231 млн доллар сарфламоқчи
6 август 2024, 23:40

Ўзбекистон поездлари паркини янгилашга 231 млн доллар сарфламоқчи

Президентга темирйўл соҳасидаги режалар тақдимот қилинди. Жумладан, йўловчи вагонлар ишлаб чиқаришга 50 млн доллар, локомативлар олиб келиш ва электровозларни модернизация қилишга 181 млн доллар ажратиш режалаштирилмоқда. Соҳада хизматлар сифати ва экспортини ошириш кўзда тутилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг