Uzum Bank Visa халқаро тўлов тизимининг виртуал картасига олдиндан буюртма бериш имкониятини ишга туширди. Бу инфратузилмада амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи қўшни Навоий вилоятидаги айрим ҳудудларда ҳам сезилди.
Тошкент ва Наманган шаҳарларида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари сақлаган ва савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Дори воситалари эса мусодара қилинди.
Тошкентда 107,2 млрд сўмга 20 та ерусти пиёдалар ўтиш жойини қуриш режалаштирилмоқда. Пойтахт депутатлари иш бошлаш учун 53,6 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Ўтиш жойлари манзиллари кўрсатилмаган ва шу сабабли жамоатчилик ва экспертлар қарорнинг асослилигига хавотир билдирмоқда.
Энди нархлари либераллашадиган метан, ТИВ раҳбари билан кўришган Италия бош вазири, поездларда бекор қилинган кондиционер учун тўловлар, Ўзбекистоннинг Олимпиададаги иккинчи медали ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қарши шаҳрида 21 ёшли эркак ҳожатини кийимига чиқаргани учун турмуш ўртоғи энагалик қилаётган 1,5 яшар чақалоқ қизни уриб ўлдириб қўйди. У шифокорларга бола аравачадан йиқилиб тушганини айтди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти Данғара туманида февраль ойида маст ҳолда автомобиль бошқариб, йўл четидаги 4 кишини босиб кетган ва ўлимига сабабчи бўлган фуқаро 9 йилга қамалди.
Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларида янгиланган навигация элементлари: йўналишлар, бекатлар ва шаҳарга чиқиш белгилари ўрнатилди. Илк бор метрога кириш ва чиқишни рақамлаш жорий қилинди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ер остидан суратлар олди.
Tashkent City Mall’да «Жадидлар. Туркистонга мактублар» номли мультимедиавий кўргазма очилди. Фотосуратлар, хатлар, видеолар, ҳужжатлар, овозли маълумотлардан иборат экспозиция 1922 йили Германияга ўқишга юборилган 73 нафар туркистонлик талаба ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистонда поездларнинг купе вагони чипталари нархидан кондиционер учун тўлов чиқариб ташланди ва бу хизмат бепул бўлди, деб хабар қилди Рақобат қўмитаси. Агар йўловчиларда кондиционер ишламаётгани ҳақида далиллар бўлса, уларга компенсация тўланади.
Қамчиқ довонида тормоздаги носозлик сабаб юк машинаси, Matiz ва Cobalt тўқнашди. Оқибатда уларнинг иккитаси жарликка қулади. Икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолиси 334 мингдан зиёдга кўпайиб, 37 миллион 134,2 минг кишини ташкил қилди. Ушбу олти ой давомида ўлим даражаси сўнгги 9 йилнинг биринчи олти ойлари, шу жумладан, пандемия даврига нисбатан энг юқори бўлди.
Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2025−2026 ўқув йилига қадар узайтирилди. Унгача B2 сертификати бўлмаган ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайди.
Асака тумани ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси собиқ ходими ва туман прокурори ўринбосари 15 минг доллар пора билан ушланганди. Улар суд ҳукми билан 6 йил 1 ой ва 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Балиқчи туманида юк машинаси билан тўқнашган Nexia 2 автомобилининг 61 ёшли ҳайдовчиси вафот этди.
Қариндошлар ўртасидаги никоҳ — инсоният тарихининг деярли барча давру давлатларига маълум, ҳозирда курраи заминнинг камида 10 фоиз аҳолиси ҳаётига тааллуқли бир феномен. «Газета.uz» чор-атрофимизда ҳануз учраб турувчи ушбу ҳодиса моҳияти ва оқибатларини ўрганишга ҳаракат қилди.
Каттақўрғон туманида Nexia машинасининг маст ҳайдовчи велосипедда 4 ва 7 ёшли қизлари билан кетаётган йўловчини уриб юборди. Оқибатда ота ва кичик қиз воқеа жойида ҳалок бўлди, ҳайдовчи қамоққа олинди.
Ташаббусли бюджетда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади. Овоз беришдан аввал 7 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи 20 кундан 10 кунга қисқартирилди.
Тошкентда ЙПХ инспекторини автомашинаси капотида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир неча қоидабузарликлар содир этган.
Афғонистонда ишлаб чиқарилган Royal анор шарбати таркибидаги E122 азорубин бўёғи меъёрдан ошиб кетган, деб хабар қилди Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси. Ушбу бўёқ болаларнинг фаоллиги ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг