Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, тижорат мақсадида олиб кирилган салкам 23 миллион сўмлик кийим-кечаклар тўхтатиб қолинди.
Президент МДҲ иштирокчи-давлатларининг интеллектуал мулк бозорини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Мамадали Маҳмудов билан биргаликда яна турли сабабларга кўра Ёзувчилар уюшмасидан четлатилган уч нафар ижодкор уюшма аъзолигига олинди.
Самарқанд шаҳрининг 12 та кўчасида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилади.
Чилонзорда психотроп дори воситалари олди-сотдиси билан шуғулланаётган шахслар ушланди. 23 та жиноят иши очилиб, 28 нафар фуқарога нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
Ойлик беришда солиқ қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома талаб қилиш қонунга зид. Адлия вазирлигининг бу борадаги мониторингида кўплаб қонунбузарликлар аниқланди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази аҳолидан 2019 йилги ислоҳотлар бўйича таклифларни қабул қилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясининг Тошкент-Мумбай рейси самолёти йўловчилардан бирида юрак хуружи тутгани сабабли Самарқандга фавқулодда қўнди.
Бухоро шаҳрида «Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш ва демократик сайловлар: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлайди.
Ангренда пиёдани уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи А.П. ушланди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Маданият вазирлиги ҳамда Театр арбоблари уюшмаси ҳамкорлигида Ёш режиссёрларнинг «Дебют-2018» V республика кўрик-фестивали ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда энг ноёб қушлардан бири — кречёткалар жаҳон популяциясининг ярми қайд этилди. Қушлар жанубга кузги кўчиш вақтида Толлимаржон сув омборида тўхтайди.
Антибиотикларга чидамлилик одамлар саломатлигига таҳдид сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистонда антибиотиклар тайинлаш ва уларни дорихоналарда сотилиши устидан назорат ўрнатилади.
Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клуби учун 272,15 миллион сўм маблағ йиғилгани аниқланди ва ҳозирда ушбу маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида махсус QR-код билан ҳимояланган кадастр паспорти берилиши кўзда тутилган.
Тошкентда умумий қиймати 130,58 миллион доллари бўлган Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилмоқда.
Ўртачирчиқ туманида фуқаро М.Қўчқоровга тегишли 214 дона, умумий қиймати 3,2 млн. сўм бўлган қўлбола усулда ясалган иситиш печлари сотувга қўйилганлиги аниқланди.
Умумхалқ ҳашарини фақатгина президент ёки Вазирлар Маҳкамаси эълон қилиши мумкин, унда иштирок этиш — ихтиёрий. Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг хайрия ҳашари тўғрисидаги қарорини изоҳлади.
15 кун ичида Ўзбекистонда интернет тезлигини 10 баробарга ошириши борасидаги маълумотни «Ўзбектелеком» АК расмий равишда изоҳлади.
«Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонида шаҳарсозлик нормалари такомиллаштирилиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг