Депутатликдан кетган Дониёр Ғаниев, 5 йилдан сўнг тикланаётган «Шарқ тароналари», «Салимбой»ни қидирувга берган Қирғизистон, монополист Google ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қумқўрғон туманида йўловчи поезди уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. У светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.
«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Саидазиз Саидалиев 20 йилга қамалди. Судланувчиларнинг баъзилари 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган бўлса, айримларига ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси берилди. Бир судланувчи жазодан озод этилди. Батафсил.
IT Park University`да IТ соҳасида ўқишни истаган абитуриентлар учун очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг бош инспектори 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У компанияларнинг солиқ қарзларини банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг доллар олаётганида ушланганди.
ДХХ Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади. Учкўприк туманида 56 ёшли шахс ўзиники бўлмаган 12 сотих ерни 130 минг долларга сотмоқчи бўлганида ушланди. Қашқадарёда эса ҳокимлик ходими 25 гектар ерни 5 минг долларга пуллаётганда қўлга тушди.
Пойтахтнинг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги жами 5786 та хонадон ва 37 та улгуржи истеъмолчи 6 август куни табиий газ таъминотидан узилади.
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача барча маҳаллий авиақатновлар учун чипта тарифларидан 30 фоиз чегирма эълон қилди.
«Яшил» станцияларнинг электр ишлаб чиқаришда ортган улуши, Давмонополияларни тугатишга доир Рақобатни ривожлантириш концепцияси, жамоатчилик норози бўлаётган шаҳарсозликка доир қонун, МО мамлакатларига янги коридорлар очишда ёрдам берадиган Япония ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, ички йўллар ва кўприклар ҳокимиятлар балансида экани сабабли уларнинг кўпи «таъмирталаб ҳолатда». Шу боис энди ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил этилади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида иккита UAZ тўқнашувида улардан бири ағдарилди. Оқибатда машина салонидаги 6 киши жароҳатланди. ЙТҲга оид ҳужжатлар жиноий судга юборилди.
Красноярск-Тошкент йўналишида учаётган самолёт парвоз вақтида «аномал метеорологик ҳодиса» — дўлга дуч келди. Бортдаги 176 кишига зарар етмади, аммо самолётнинг олд ойналари ва метеолокатор қисми шикастланди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 8−9 августда иссиқ кучаяди ва аксарият ҳудудларда ҳаво +40…+44 даражагача исийди. Айрим кунларда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Сирдарё дарёсининг Бекобод туманидан ўтган ҳудудида қум-шағал аралашмалари қазиб олинаётгани аниқланди. Бунинг ортидан табиатга 87 млрд сўмдан ортиқ зарар етди, 3 та юк машинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса жойидаги Cobalt ёнғин таъсирида зарарланган бўлиши мумкин.
«Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди. Бироқ қонун мулкдорларнинг ҳуқуқларини етарлича ҳимоя қилмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли жамоатчилик норозилигига учради. Пойтахт ҳокими қонун қабул қилинмасидан аввал жойларда реновация лойиҳалари амалга ошириш ҳақида қарор имзолади.
Хонобод шаҳрида 29−31 июль кунлари «Дунё садолари» II халқаро фестивали бўлиб ўтди, унга жами 6 млрд сўм маблағ сарфланди. Андижон вилояти ҳокимининг журналистларга «Қўлларингдан бало ҳам келмайди» деб мурожаат қилгани айтилди. Бироқ ҳокимлик буни рад этди. Батафсил.
Душанба куни тонгда Андижон туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машина темирйўл кўпригига бориб урилди. Оқибатда кўприк ва машинага зарар етди.
Яккасарой туманидаги уйларнинг бирида 12 нафар хорижлик ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келишда гумонланиб қўлга олинди. ИИББга кўра, хонадонда уч ой давомида 900 минг доллар айлантирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг