Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев безориликда айбланиб, ҳибсга олинди.
Пойтахтнинг қатор кўчалари таъмирлаш ишлари ва метро қурилиши муносабати билан вақтинча ёпилди.
Ҳукумат божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарлар учун ойлик чекловларни жорий этди.
Тошкентда дарё ва анҳорлар қирғоқларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди.
Самарқанд ҳокими Фурқат Раҳимов шаҳарда барча қурилиш ишларини тўхтатишга топшириқ берди. Шаҳарнинг камида 2035 йилгача мўлжалланган бош режаси ишлаб чиқилади.
Тошкентда автобуслар учун электрон карта кўринишидаги йўл чипталари савдоси бошланди.
16 июнь куни Қашқадарё вилоятида қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинди.
Меҳнат вазирлиги 53 нафар ўзбекистонликнинг Санкт-Петербургда паспорт ва ишидан ажралгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди: 53 кишидан 11 нафари иш жойидан кетди, 41 нафари ишлашда давом этмоқда.
Яқинда халқ таълими вазири этиб тайинланган Шерзод Шерматов фуқаролардан мактаб таълими бўйича таклиф беришларини сўради.
Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган, дорихоналарда сохта дорилар сотилгани ҳақидаги хабарни ҳақиқатдан йироқлигини билдирди.
Пойтахт аҳолисининг ободонлаштириш бўйича ғоя ва таклифлари «Тошкент сени яхши кўради» краудсорсинг платформасида қабул қилина бошлади.
Эндиликда миграция ва фуқаролик бўлимларида фуқароларни шахсан раҳбарлар кутиб олади. Шу ва яна бошқа ўзгаришлар фуқароларга қулайлик яратиш учун қилинмоқда.
Депутатлар жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Андижонда 30 км га яқин масофада велосипед йўли барпо этилиши ва велосипедларни ижарага бериш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Тошкент ҳалқа йўлидаги электр ўтказгичларга шикаст етгани муносабати билан улар бетон симёғочларга алмаштирилди, электр тармоғи тикланди.
Президент фармони билан ижтимоий аҳамиятли дори-дармонларни белгиланган нархларда сотиш талаби бекор қилинди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Роналду томонидан киритилган гол Португалияга Марокаш устидан ғалабани тортиқ этди.
Янгийўлда, Тошкент вилоятининг Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва олти вилоятда ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг янги бошлиқлари тайинланди.
Тошкент прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари қўлга олинди, уларнинг хонадонлари тинтув қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг