Тошкент ҳокимияти пойтахтни модернизация қилишга Россиянинг КБ Стрелка шаҳар консалтинг компаниясини жалб қилди.
Кун давомида Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида электровозлар билан тўқнашувда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Мўйноқ туманида сув қувурида тез-тез носозликлар вужудга келаётгани сабабли ичимлик сувини етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.
Қашқадарё вилоятида кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сел натижасида беш киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ШҲТнинг биринчи аёллар форумида иштирок этди.
12 ёшли қиз, тахминларга кўра, овқатланишдан заҳарланиш натижасида вафот этди. Унинг унинг укаси даволанишда.
Бекободдаги мактаб ўқувчилари пешонасига ёзилган икки рақами туфайли мактаб директори ва етти ходим ишдан бўшатилди, туман ХТБ раҳбари хайфсан олиб, вилоят ХТБ раҳбари кечирим сўради.
15−16 май кунлари Яшнобод, Миробод, Сергели ва Яккасарой туманларида совуқ сувнинг ўчирилиши маълум қилинди.
2012 йилда 15 йилга қамалган собиқ адлия вазири Равшан Муҳитдинов озодликка чиқарилди.
Мурод Ирматов Тошкент ҳокимияти бинолардан фойдаланиш департаментига раҳбар этиб тайинланди.
Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар ва оилалар, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи жамғарма давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўқитувчи Диана Еникеевани уриб кетган юк машинаси ҳайдовчиси, Каттақўрғон туман ҳокими ўринбосари ва ХТБ мудирига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
2014 йилда 10 йил 8 ой муддатга қамалган Фаҳриддин Тиллаев озод қилинди.
Тошкент ҳокимияти ҳузурида шаҳарнинг дренаж тизимини ўрганиб, кўчаларда сув тўпланишининг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқувчи ишчи гуруҳ ташкил этилади.
14 май куни тонгда пойтахтнинг Чилонзор туманида автобус ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Пойтахтдаги «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғидаги аттракционда 11 ёшли бола ҳушдан кетиб, вафот этди.
Тошкентдаги учта давлат хизматлари марказида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириш мумкин.
Ўзбекистон чегарачилари апрель ойида 52 нафар давлат чегаралари бузувчисини ва ноқонуний олиб ўтилаётган 1,3 млрд сўмлик товарларни қўлга олди.
Жиззах вилоятидан аҳоли пунктларининг ярмидан кўпи марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олинмаган. Муаммони Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига ҳал этиш режалаштирилмоқда.
Андижонлик боланинг бўғма касаллиги билан чалингани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг