ДХХ Сирдарё, Фарғона, Хоразм ва Андижон вилоятларида турли гиёҳвандлик ва «Регапен» каби кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Наркотик моддалар ва дориларнинг аксарияти Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган (фото, видео).
Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунлари ҳаво жуда иссиқ бўлади. Ҳарорат +43…+45 даражагача боради.
Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида назоратдан четда қолган 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни соғ-саломат олиб чиқди.
Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.
7 йилдан сўнг яна 14 фоиздан пастлаган асосий ставка, «Зангиота-2» ўрнида қуриладиган янги болалар шифохонаси, Олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирган Тимур Кападзе, «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтган Жо Байден ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Миробод туманида руль бошқарувини йўқотган Lacetti бетон устунга бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди.
Коронавирус билан касалланганларни даволашга мўлжалланган «Зангиота-2» шифохонаси ўрнида 500 ўринли Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. 1 сентябрга қадар зарур ишлар амалга оширилиб, тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.
Тошкентдан Чорвоққа қатновчи мавсумий автобуслар қатнови кунига 4 мартагача кўпайтирилди. Йўлкира нархи 20 000 сўм.
Ўзбекистон фуқароси Польшада 15 ёшли украиналик ўсмирларга ҳужум қилгани йўқ, у ўзини ҳимоя қилган, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси. Йигит фирибгарлар унга босқинчилик уюштирганини айтди. Фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди.
APEX INSURANCE дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватлайди ва Дзюдо федерациясига жамоани тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.
Telegram каналда миссиясини якунлаётган Исроил элчиси ҳақидаги постга изоҳ ёзган эркак ИИБга чақиртирилди. У идора биноси яқинида «ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва сўкинган». Бу учун эркак 10 суткага қамалди.
Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси тадбиркордан 14 минг доллар сўраб, ундан 7 минг долларини олганликда гумонланмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига қуёш уришидан сақланиш бўйича тавсиялар берди. Агар бу ҳолат кузатилса беморга биринчи тез ёрдам кўрсатиш тартибини тушунтириб ўтди.
Қўнғирот туманида Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўлдаги Cobalt билан тўқнашди. Оқибатда 2 ҳайдовчи ва 1 йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 5 киши шифохонада вафот этди.
Марғилонда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти қурилмаларини газ ҳисоблагичга уламай, тармоқдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Оқибатда 7,1 млрд сўмлик зарар етказилган. Тўпланган ҳужжатлар тегишли органга юборилди.
Газ импортини 4 баравар оширган Ўзбекистон, Тошкентда дарахт кесган ниқоблилар, Олимпиададаги иштирокини бошлаган миллий терма жамоа, яқин кунлар жуда иссиқ бўлишини айтган Ўзгидромет ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзгидромет 25−29 июль кунлари кескин жазирама бўлиши ҳақида хабар берди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+45 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида Notcoin савдоси билан шуғулланган 21 ёшли шахс 10 суткага қамалди. Айбланувчининг смартфони тегишли тартибда йўқ қилинди.
Денов туманидаги хонадонларнинг бирига бўри кириб қолди. Мутахассислар томонидан жонзотнинг саломатлиги кўздан кечирилиб, «Юқори Тўпаланг» миллий табиат боғи ҳудудига қўйиб юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг