Yunusabad Residence ва Оnix’даги янги коттеджлар энди 10 фоиз бошланғич тўлов ва йиллик 15 фоиз ставкада ипотекага мавжуд.
Чоршанба куни Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда ҳам сезилди (2 балл).
Хизмат вақтида жароҳат олган ёки ҳалок бўлган ҳарбийлар учун суғурта тўловларини амалга ошириш тартиби белгиланди. Суғурталанган ёки наф олувчиларга тўлов бир йил давомида амал қиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар 8-синф ўқувчисини ўғирлаб кетиб, бир неча кун ушлаб туришган ва зўрлашган. Бу вақтда улар қизни калтаклаб, спиртли ичимликлар ва ноқонуний моддалар қабул қилишга мажбурлаган. Nemolchi.uz гумонланувчилар ҳали ҳам озодликда юрганини қайд этди.
Жиззах вилоятида дарвоза ясаш цехи электр қурилмаларини тармоққа ноқонуний улаб, 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди. У туман бош муҳандисидан йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган. Жиноят иши қўзғатилди.
Боку саммитида иқлим ўзгариши бўйича таклифлар билдирган президент, қаттиқ ёқилғидан фойдаланадиган корхоналарга бошланган рейд, медиамаҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказиш ташаббуси, ўзгараётган коммунал ва ижара тўловларини ундириш тартиби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бошқарув компаниялари ва УЖМШлар ижара ҳақи ундириш учун судга мурожаат қилгандаги йиғимлардан озод этилди. Мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд қарорини олиш учун ҳужжатлар рўйхати белгиланди. 2023 йилда ижара қарзлари миқдори 561 млрд сўмга етган.
Сентябрь бошида тинчлиги бузилган Бойсун ҳали ҳаловат топгани йўқ. Фалокат юз берган «М-25» газ кони атрофидан ҳали ҳам хавотирли видеоёзувлар тарқалиб турибди. «Газета.uz» жамоаси ноябрь бошида туманда бўлиб, авариядан икки ой ўтиб, вазият қанчалик ўзгарганини ўрганди. Видеорепортаж.
Навбат — ўзбекистонликлар учун оғриқли мавзулардан. X (собиқ Twitter) тармоғида бошланган шу мавзудаги бир муҳокама сабаб, қайсидир маънода, Ўзбекистоннинг яқин ўтмишига бир назар ташланди. Фойдаланувчилар нон, ун, ёғ учун навбатга турганини эслади. Биз уларнинг жавобларини бир саҳифага тўпладик.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг нотўлиқ иқтибосига изоҳ бериб, ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини айтди. «Миллий тикланиш»нинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, лойиҳа ҳозирча фақат партиянинг ўзида шакллантирилмоқда.
Маънавият ва маърифат маркази медиа маҳсулотлар «маънавий экспертиза»дан ўтказилиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, лойиҳа медиа маҳсулотларга цензура қўймайди, ОАВ, журналистлар, ижодкорлар ва блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди.
Президент фермерларнинг биргаликда ишлаши учун бирлашишига имкон берувчи қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисидаги янги қонунни имзолади. Ҳужжатга кооперативларнинг уюшмага мажбурий аъзолигини киритиш режалаштирилган бўлсада, бу норма парламентнинг қуйи палатасидаёқ чиқариб ташланган.
MG компанияси Ўзбекистонда ZS кроссоверини расман тақдим этди. Автомобилни MG Мотоrs`нинг ваколатли дилерлик марказларидан харид қилиш мумкин.
Оролбўйи ҳудудини барқарор ривожлантириш йўлида халқаро ҳамжамиятни кенг жалб этиш мақсадида Мўйноқда «Орол табиати лабораторияси»ни ташкил этилади. Шунингдек, Оролбўйида экологик муаммоларга бағишланган кўргазма ва «Орол водийси» иқлим технологиялари экспо-хаби ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Душанба куни Тошкентнинг Учтепа туманида King Long русумли «гармошкали» автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетди. Кечга яқин яна бир автобус Lacetti билан тўқнашди. Ҳозирда иккала ҳолат ҳам ИИББ ЙҲХБ томонидан ўрганилмоқда.
Шароф Рашидов туманида 27 ёшли йигит халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб ва молиявий қўллаб-қувватлаб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев иссиқхоналар сабаб пойтахт ҳавоси кескин ёмонлашаётгани ҳақида мурожаат билан чиқди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, корхоналарни текшириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Энди Ria Money Transfer билан ҳамкорлик орқали Milliy иловасида хорижга пул ўтказмалари мавжуд.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналидан 23 ёшли аёлнинг мурдаси топилди. У бир неча кун олдин уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг