Баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегарадош туманлари аҳолиси учун байрамга айланди — чегарада тўққизта ўтказиш пункти фаолиятини қайтадан бошлади.
ФВВ Қозоғистондаги ЙТҲда ёниб кетган автомобилда бўлгани тахмин қилинаётган фуқароларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди.
Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларни жавобгарликка тортишнинг янги механизми ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролар қоидабузарликлар ёзувларини ЙҲХБ сайтига йўллаши мумкин.
Самарқанд вилоятидаги иккита тиббиёт муассасаси раҳбари санитария қоидаларига риоя этилмагани учун лавозимидан четлатилди.
Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги автоаварияда олти нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди.
Охирги бир неча ойда пойтахтимизнинг савдо шахобчаларида сотувга қўйилган янги маҳсулотлар тўпланмаси.
Даниялик архитектор Ян Гейл пойтахтнинг саккизта туманида қулай яшил зоналар яратиш ва шаҳарни пиёдалар учун қулайроқ қилишда Тошкент ҳокимиятига кўмаклашади.
2007 йилда судланган ҳуқуқ ҳимоячиси Исроил Холдоров 11 йиллик маҳбусликдан сўнг озод қилинди.
Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев ишларини кўриб чиқиш 5 мартга белгиланди.
Жаҳонгир Хотамов Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди.
Президент қарори билан давлат мактабгача таълим муассасалари ходимлари меҳнатида ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари оширилди.
Кучли шамол ва қаттиқ ёмғир 27 февраль куни пойтахтда биноларнинг сув босиши, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида сел оқимларини келтириб чиқарди.
Баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши, 23−28 м/с гача тезликда шамол эсиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами кунлари (18−22 март) ички қатновларга 30−50 фоиз чегирма эълон қилди.
Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув бўйича вазирликлари Термизда учрашиб, Амударё қирғоқларини мустаҳкамлашни муҳокама қилди.
Қозоғистонда ағдарилиб кетган автобусда бўлган 25 нафар фуқарога ватанга қайтишга кўмаклашилди.
Москва вилоятидаги ёнғинда кекса аёл ҳаётини қутқариб қолган Ўзбекистон фуқароси мукофотланди.
Тошкентда тўй кортежи иштирокидаги видеоролик ҳайдовчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлди.
E-SUD электрон суд тизими шарофати билан фуқаролик судларига ўртача ташрифлар сони 6−7 мартадан 2−3 мартагача қисқарди.
Кока-Кола жамғармаси Орол бўйича БМТ Қўшма дастури доирасида Тахтакўпир туманида сув таъминотини такомиллаштириш лойиҳасига 100 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг