Озарбайжонга жўнаб кетган президент, хорижий сиёсий партиялар фаолиятининг тақиқлангани, депутат ва сенаторлар учун янги талаб ва жазолар, Фарғонадаги ИИБда ҳушини йўқотган фуқаро ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Санэпидқўм Афғонистоннинг газланган анор ичимлигини текширишда зарарли моддаларни аниқламади, аммо маҳсулот хавфсизлигини қайта текширишга қарор қилди. Аввалроқ Қирғизистон болаларда консентрацияни камайтирадиган бўёқ мавжудлиги сабабли афғон ичимликларини мусодара қилишни бошлаганди.
Ўзбекистон микромобиллик ассоциацияси фуқаролар электр самокат ҳайдовчиларининг қоидабузарлиги тўғрисида шикоят юбориши мумкин бўлган Telegram бот яратди. Бот қандай ишлашини тушунтирамиз.
Самарқандда Nexia 2022 йилги ШҲТ саммити олдидан кенгайтирилган йўлдан ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборди. «Пешеход»лар орасидаги масофа 1 км бўлгани учун аҳоли доимий равишда бу ердан йўлни кесиб ўтади. Вилоят ЙҲХБ аҳолини болаларга эътиборли бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақирди.
Ўзгидромет 2024 йилнинг июнини кузатув йиллари учун энг иссиқ июнлар бешлигига киритди. Энг иссиқ об-ҳаво 27−28 июнкунлари кузатилди ва ҳарорат +43 даражагача кўтарилди. Синоптикларга кўра, ойни экстремал қуруқ ой деб тавсифлаш ҳам мумкин.
Уч тилда «Яхши бўлиш осонми 4» ва яна саккизта кинопремьера, «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» кўргазмаси, болалар учун ижодий маҳорат дарслари ва маърифий дастурлар, аквапарклардаги мусиқий байрамлар ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
2024 йил олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган 894 279 нафар абитуриентнинг 805 688 нафари тестда қатнашади. 88 591 кишининг топширган ҳужжати турли сабаблар билан қабул қилинмаган. Имтиҳон олиш учун 73 та ёпиқ турдаги катта сиғимли бино тайёрланмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Риштон туманидаги идора хонасида ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани айтилган фуқаронинг тутқаноғи тутиб қолганини маълум қилди. «Тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилгани аниқланмаган», — дейилади хабарда.
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбековнинг кийим бренди рекламасидаги иштирокини изоҳлаб, бундан «маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилгани, вазирнинг моддий манфаатдорлик олиш мақсади бўлмагани»ни билдирди. «У мамлакатнинг барча қонунларига қатъий риоя этади», — дейди вазирлик.
Риштон туманида электрошокер қўллаб ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилди. Унинг жияни жанжал тасвирга тушиб қолган дўкон камерасидан барча кадрлар ППХ ходимлари томонидан ўчиртириб юборилганини айтмоқда.
Интернетда истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлар ишлатилган электр энергиясини ошириб кўрсатаётгани ёки ижтимоий меъёр доирасида нотўғри тўловлар олаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ана шундай муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Қарши шаҳрида BYD Song Plus йўлига чиқиб келган Spark билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Хатирчи туманида юқори тезликдаги BYD Song Plus Champion машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини босиб кетди. Қиз воқеа жойида вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Ёз — унутилмас саёҳатлар вақти. Asialuxe Travel туроператори июль ойида дам олиш учун бешта яхши манзиллар рўйхатини тайёрлади.
Тошкент халқаро аэропортида эндиликда 15 та авиакомпания чипталарини харид қилиш мумкин. Шу пайтгача бу хизмат фақат 2 та компания билан чекланганди.
Қарши туманида шаръий никоҳ асосида яшаб келган эр-хотин 8 кунлик чақалоғини 190 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 45 млн сўмини олганда ушланди. Судда улар бу маблағга уй сотиб олмоқчи бўлганини айтди. Эркак 5 йилга қамалди, аёлга нисбатан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Юнусобод туманида Spark уриб юборган икки пиёда жароҳатланиб, шифохонага мурожаат қилди. Тарқалган видеолавҳаларда бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида қон излари борлигини кўриш мумкин.
Фаолияти тугатилган Мактабгача таълим агентлиги, Қирғизистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами, ШҲТда иқтисодий ҳамкорликни қайтадан бошлаш кераклигини айтган Мирзиёев, «Лукойл» корхонасига нисбатан очилган иш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ССВ раҳбари 2024 йил охиригача Тошкент шаҳрида дори воситаларига электрон рецептлар жорий этиш режаларини маълум қилди. Бу тизим рақобат муҳитини яратиб, шифокорларнинг «жуда кўп кераксиз дори-дармонлар»ни ёзиб беришининг, шунингдек, контрабанда маҳсулотлари сотилишининг олдини олади, деди у.
Андижонда 2 июлдан бошлаб 1-сонли автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Бу билан кунлик режа бекор бўлиб, ҳисоб-китоб босиб ўтилган йўл ва сифат мезонларидан келиб чиқиб қилинади. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич ушбу тизимга ўтказилиши режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг