Тошкент шаҳрида ҳавонинг PM2,5 зарралари билан ифлосланганлик даражаси эрталаб ЖССТ тавсия қилган меъёрдан 21 баравар ошиб кетганди (104,8 мкг/м3). Куннинг иккинчи ярмида бошланган ёмғирдан кейин ҳаво сифати «зарарли»дан «ўртача» даражага кўтарилди ва PM2,5 кўрсаткичи 30 дан пастга тушди.
Тошкентлик қўшиқчи Лайло Рихсиева (Laylo)нинг экологик муаммоларга бағишланган «Home» клипи интернетда тез машҳур бўлди. «Газета.uz» у билан қўшиқ қандай яратилгани, видеодаги кадрларда нима ҳақда сўз боргани, шунингдек, унинг бастакор Юнус Ражабий билан қандай боғлиқлиги борлиги тўғрисида гаплашди.
Экология вазирлиги Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда ҳавони ифлослантирувчи газларни тозалаш қурилмалари мавжудлигини текширмоқда. Пойтахт атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритаётгани, уларнинг 60 фоизи кўмирдан фойдаланаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Тошкентда канатли жамоат транспорти йўлга қўйилиши мумкин. Бу борада «Тошкент инвест компанияси» ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology ўртасида шартнома имзоланди. Лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши, уларнинг тавсиялари ва таклифлари компания лойиҳа офисига юборилиши айтилмоқда.
Яккасарой туманида BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ёриткич устунига урилди. Уч киши шифохонага олиб кетилди.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади. Шунингдек, тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади.
Ўзбекистонда энди юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақалари электрон юритилади. Электрон йўл варақалари тизими шахсий енгил автомобилида йўналишсиз такси сифатида йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун амал қилмайди.
Onix турар жой мажмуаси мижозларга уйда қулайлик ва энергия самарадорлигини таъминлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган 1,6 дан 2 сотихгача бўлган уй майдонини танлаш имкониятини беради.
Оҳангарон туманидаги манзил колонияси маҳкуми 28,5 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Унга шерикликда гумонланган икки шахс аввалроқ 29 минг доллар олаётганида ушланган. Улар қурилиш компаниясига Хоразмда 72,5 млрд сўмлик сув тармоғи тортиш лойиҳасини тендерсиз олиб беришини айтган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Маҳкум хат ва бандеролларнинг кечикиб келаётганидан, ўзининг хатлари ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилди.
Чоршанба куни тунда Беруний туманидаги электромобиль автосалонида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида автосалоннинг 90 квадрат метр майдонининг том қисми ва бир дона BYD автомобили ёниб зарарланди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик, номуносиб муомалага йўл қўяётган тарбиячи ва педагоглар ота-оналар норозилигини билдириш ё билдирмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай вазиятда жавобгарликка тортилиши керак.
Хитойда музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, жамоатчиликнинг россиялик тарихчи фикрларига муносабати, Тошкентга парвозларни тўхтатган Korean Air, Пекинда ўтказилаётган Ўзбекистон санъати кўргазмаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда «Газета корпуси» номи билан танилган Матбуот уйи реконструкция қилинмоқда. Ҳозирда бинонинг айрим қисмлари демонтаж қилинмоқда. Таъмирлаш ишларини 2026 йилда якунлаш режалаштирилган. Таъкидланишича, ишлар якунлангач, газета ва журналларнинг таҳририятлари бинога қайтарилади.
Click орқали ҳар қандай коммунал тўловларни тез ва қулай амалга ошириш, тўлов учун кешбэк ва ҳатто қоғозли квитанциялар олиш мумкин.
Ўзгидромет 25−31 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди. Аввалроқ мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилганди.
Қаршидаги манзил колонияда Отабек Сатторий билан учрашган «Эзгулик» жамияти аъзоси Абдураҳмон Ташанов блогер «апрель охири, майнинг бошларида» озодликка чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Блогер озодликка чиққач, «тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи» эканини айтган.
2024 йилда Самарқандга 94 та — биринчи чоракда 30 та, иккинчи чоракда 64 та электробус келтирилади. 6 та электробус ўтган йилнинг майида келган, қолганлари йил охиригача етказиб берилиши кутилганди. Шаҳарда автобус саройи реконструкция қилиниб, ҳайдовчилар малакасини ошириш маркази ташкил этилади.
Россиялик тарихчи Михаил Смолин НТВ телеканалида «1917 йилгача ўзбек миллати бўлмаган» дея таъкидлади. Ўзбек жамоатчилиги бунга жавобан Россиянинг пропаганда телеканалларини чеклаш ва қарши чора кўриш кераклигини айтмоқда. Россия ТИВ Михаил Смолин фикрини «ғалати» деб атади.
Поп туманидаги боғчада муассаса директори ходимларни хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилгани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг