Uzbekistan Airways 27 май куни Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширади.
26−27 май кунларида Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.
Ўзбекистонлик Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида генетика йўналиши бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлди. Унинг тадқиқотлари генетик касалликларни даволашнинг янги усулларини топишга қаратилган.
26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга шу кунларда пойтахтга келмаслик тавсия этилмоқда. Автомобиллар ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхати келтирилмади.
Конгратбай Шарипов, Сурайё Раҳмонова, Марко Мантованелли, Нафиса Мўминова, Тимоти Смарт, Фируз Аллаев, Бекзод Мираҳмедов каби жамоатчилик фаоллари «Газета.uz» орқали 2023/2024 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдирди.
Visit Shymkent сайёҳлик агентлиги Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон каби шаҳарларидаги қизиқарли жойлар ҳақида ўртоқлашди.
Янги ўқув йилидан ОТМларда давлат гранти ижтимоий-рағбатлантирувчи ва таълим гранти сифатида ажратилади. Таълим гранти фақат биринчи йил учун берилади, кейинчалик юқори рейтингга эга талабалар ўртасида тақсимланади. Грантда ўқиганларнинг 3 йилгача ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Шароф Рашидов туманида Lacetti автобус билан тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Енгил машинанинг 21 ёшли йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Жиззах вилояти ИИБ фуқаролар тармоқларда айтилгани каби мактаб битирувчилари эмаслиги, улар тўйга кетаётган бўлганини билдирди.
18−19 май кунлари Humo Arena муз саройида бўлиб ўтган VI халқаро Makon Marketing форумида Pure Milky ферментланган сут маҳсулотлари компанияси нуфузли «2023 йил бренди» мукофотига сазовор бўлди.
2024−2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида «аввал тест, сўнг танлов» тамойили кучга киради. Абитуриентлар тўплаган балидан келиб чиқиб, ўз танловига кўра таълим муассасасини танлайди. Бакалавриатга қабул икки босқичда амалга оширилади. Батафсил.
2024−2025 ўқув йилидан давлат буюртмаси параметрларини давлат ОТМлари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади. Параметрлар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқланади.
Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчиси чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Яккасарой туманида янги қурилаётган турар жой чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ қутқарувчилари унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги топ-10 ҳамкорлари, валюта курси ўзгарувчанлигини асосий хавф сифатида кўраётган банкирлар, ёмғир сабаб сув босган Тошкент кўчалари, битирувчиларга табрик йўллаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири ўзига хос эканини таъкидлаб, орзу қилишдан тўхтамасликка, хатолардан сабоқ олишга чақирди. У янги ғоялар ва иштиёқ нафақат уларнинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ҳаётини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
Марғилон шаҳрида 2006 йилда туғилган йигит ўзидан 6 ёш катта фуқарога ўткир тиғли жисм билан ҳужум қилди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди. Жароҳатланган йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
4 та кинопремьера, «Сўнгги қўнғироқ» муносабати билан бепул концертлар, Жалолиддин Аҳмадалиев концерти, ярмаркалар, спектакллар, чегирмалар, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
27 ва 28 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
18−19 май кунлари Humo Arena`да бўлиб ўтган VI халқаро Makon Marketing бизнес форумида Marketing Communication Agencies Group «Маркетинг агентлиги» номинациясида «Йил бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди.
Ярим тунда Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй хонадонларини пойлаб, кўз тирқишидан қараган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди. У судда уй яқинидан ўтиб кетаётганида кимдир ёрдам сўраб чақиргани, шунинг учун ўша қаватга чиқиб, эшикларни пойлаганини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг