Хоразм вилоятида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи оширилди. Эндиликда Урганч шаҳри ва Урганч тумани аҳолиси хизмат учун бир ойда 5880 сўм, Хива шаҳри ва вилоятнинг бошқа туманлари аҳолиси эса 4592 сўм тўлайди.
Тошкент метросига тўрт вагонли 3 та метро поезди олиб келинди. Улар 7−10 кун синовдан ўтказилгач, «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракатга чиқарилади. Бунгача шундай поездлардан 5 таси келтирилганди.
Жамоатчиликнинг АЭС қурилиши юзасидан саволлари, Москвага қайтиб кетган Путин, солиқ тушумлари кескин камайган «Ўзтрансгаз», давлат ташкилотлари сотиб олган 6,6 млрд сўмлик телефонлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Жиззах вилояти Ғаллорол туманида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллони портлади, оқибатда унинг ичидаги 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди.
Дунёга машҳур катта компания, Халқаро олимпия қўмитасининг ҳамкори бўлган Procter & Gamble Ўзбекистон Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Ўзбекистонда июнь ойининг биринчи беш кунлиги ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда. Ой давомида ҳарорат кундузи +28…+40, кечалари +14…+20 даража атрофида бўлади. Синоптикларга кўра, ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли катта.
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедиция аъзолари Узун туманида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқларини топди. Дастлабки хулосаларга кўра, топилмалар милоддан аввалги II — милодий III асрларга тегишли экани айтилмоқда.
Жиззахда қуриладиган «ҳаётий аҳамиятга эга» кичик АЭС, Ўзбекистонда очиладиган иккита Россия олийгоҳи филиали, меҳнат миграциясини тартибга келтириш кераклигини айтган президент, таълим кредити ажратишнинг янгича тизими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқандда ўтган аср 80 йилларида қурилган марказий сув қувури тешилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Носозлик туфайли 20 та кўча ва уларга туташ маҳаллалар ичимлик сувисиз қолди. Видео.
Президент бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратиш тартибини такомиллаштиришга доир фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан кредит фақат кундузги таълим шаклида ўқиётганларга берилади. Баҳолари «3» дан паст бўлган юқори курс талабаларига кредит миқдори камайтирилади.
Тошкент вилоятида ичида 22 ёшли ҳайдовчи ва икки йўловчи бўлган Gentra қисқа туташув сабаб тўлиқ ёниб кетди. Воқеа жойида бўлганлар автомобилдан тушиб қолган, уларнинг соғлиғига зарар етмаган.
Ўзбекистон ва Россия нафақат юқори қувватли АЭСни, балки кам қувватли АЭСларни (ҳар бири 55 МВт қувватга эга 6 тагача энергия блоки) қуришда ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин. Россия ҳукумати «Росатом»га 2018 йилдаги ҳукуматлараро келишувга ўзгартиришлар киритиш бўйича протокол имзолашни топширди.
Ўзбекистонликлар кўпдан бери мактаб таълимидан норози. Teach for Uzbekistan лойиҳаси орқали энди улар таълим сифатига таъсир кўрсатиши мумкин. Лойиҳа педагогик маълумотга эга бўлмаса-да, туғма ўқитувчи бўлган мутахассисларни мактабда ишлашга тайёрлайди. «Газета.uz» лойиҳа ҳақида маълумот беради.
1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархи 3750 сўм қилиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиб ўтиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23…+33 даража бўлади, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача кўтарилади.
Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоялашга қаратилган «Инсон» лойиҳаси учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа, жумладан, 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради.
2024 йил якунига қадар фуқаролар шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) орқали давлат хизматларини олиши мумкин бўлади. Бунда фойдаланувчилар шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши шарт эмас.
Конимех туманидаги табиий сув ҳавзасида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлагани аниқланди. Таъкидланишича, ушбу ҳаракат оқибатида табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказилган.
2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ва уларнинг шахсига доир бошқа маълумотлар бўйича Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади. Ундан давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда фойдаланилади.
Олмалиқ шаҳрида маст ҳолдаги ҳайдовчи бошқарувидаги Damas каналга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмади, машина техник шикастланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг