«Дыши» ва яна олтита кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, театрлардаги спектакллар, ҳаво шарида кўтарилиш, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкент вилоятида синфдошига нисбатан буллинг уюштирган, уни калтаклаб, ҳақоратлаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилди.
Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.
Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.
Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол кучайиб, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+18 даражага тушади. Якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна +20…+23 даражагача кўтарилади, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлади.
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.
Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.
5−7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Жума тонгида Қозоғистонда, Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда 3,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига 2 балли даражада сезилди.
Фарғона вилояти Қува тумани тиббиёт бирлашмасида бир кунлик чақалоқ полисинтетик халтада ерга ташлаб қўйилгани маълум бўлди. ССВнинг қайд этишича, чақалоқ муддатидан аввал туғилгани сабаб вафот этган. Унинг онаси диспансер назоратида турмаган ва ҳомилани яшириб юрган. Ҳолат назоратга олинди.
Чилонзор туманидаги Абдулқосим Эшон мадрасаси ички қисмига ўзбошимчалик билан ҳожатхона қурилиши оқибатида ёдгорликка 65,6 млн сўм зарар етказилган. Бу каби ҳолатлар Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам содир бўлган. Бош прокуратура ушбу фактлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилганини маълум қилди.
15 та машина иштирокидаги ЙТҲ, Тошкент планетарийсини таъмирлашга 1,4 млрд сўм, ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилаган Ўзбекистон, «Тошкент баҳори» опера ва балет фестивали ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Марказий Осиёнинг тўртта давлати ва Озарбайжон июль ойида Қозоғистон ҳудудида кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.
Uzbekistan Airways Россияга жўнаб кетаётган йўловчиларга мамлакатда исириқ гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ва назорат қилинадиган ўсимликлар рўйхатига киритилганини эслатди. Авиакомпания фуқаролардан ўзлари билан бу ўсимликни олмасликни сўради.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли болалар шоири Раим Фарҳодий 82 ёшида вафот этди. У болалар учун 50 дан ортиқ шеърий ва насрий китоблар ёзган. Вафотигача Ёзувчилар уюшмаси Русийзабон адабиёт кенгаши раиси, «Булоқча» журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.
Болалар омбудсманига Бухоро вилояти Руҳий-асаб касалликлари диспансери маъмурияти мурожаат йўллаб, муассасада фаол даволанишга муҳтож бўлмаган қиз борлиги, аммо онаси уни олиб кетмаётганини билдирди. Оиланинг ижтимоий вазияти ўрганилиб, онаси билан учрашилди ва қиз яшаш манзилига қайтарилди.
Март ойида Туркияда ўзбекистонлик фуқаро ИШИДга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинганди. Бироқ айблов тасдиқланмагач, у қўйиб юборилди. Туркиядаги бош консулхона ижтимоий тармоқлардаги экстремистик каналларга кирмаслик, мутаассиблик руҳидаги нашида ва маърузаларни сақламасликни тавсия қилди.
Президент пойтахтнинг қадимий қисмида жойлашган, сайёҳлик кўчаси барпо этилган Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳудуд кечаю кундуз фаолият юритиши ва Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган «туризм ҳалқаси»нинг бир қисми бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг