Бандлик вазири Беҳзод Мусаев энг кам иш ҳақи 1500−3000 долларни ташкил этувчи ривожланган мамлакатларда меҳнат ресурсларига талаб юқори экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларига янги касб ва стандартларни ўрганиш имкониятини беради.
Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бунинг учун уларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Ўзбекистонда умумфойдаланишдаги йўлларни таъмирлаш ишларига хусусий сектор аутсорсинг асосида жалб қилинади, дея таъкидлади Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов. «Эксплуатация бўйича стандартларимиз эскириб кетган. Бу эса маблағларнинг самарасиз ишлатилишига йўл очади», — деди у.
Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан бўшатилди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атади. Ишни прокуратура ўрганмоқда.
Пойтахтдаги масжидларда пул ва телефонлар ўғирлаб юрган эркак 6 йилга қамалди. У пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб, телефонларни сотиб юборган.
Brand Finance томонидан эълон қилинган «Ўзбекистондаги энг қиммат брендлар» рейтингида ANORBANK 16 млн АҚШ доллари қиймати билан еттинчи ўринни эгаллади.
Урганч туманида икки шахс ўзаро низони гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга урингани аниқланди. ДХХ ва ИИБ тадбирида тўқнашув тўхтатиб қолинди. 9 киши ЖК, 6 киши МЖТК моддалари бўйича қамоққа олинди.
Ўзбекистонда ташқи меҳнат бозорига киришни осонлаштириш ва ўз ватанига қайтган мигрантларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бунда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими жорий қилинади, 24 соатлик Call-марказлар очилади, шунингдек, харажатларнинг бир қисми қопланади.
Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси уйидаги газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Унинг онаси ўғли бесабаб ўз жонига қасд қилганини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Уй қамоғидагилар учун электрон браслет, Ўзбекистоннинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари, НКМКнинг Давактивга ўтказилган акциялари, Ривалдо ва Денилсон билан келишувга эришган «Бунёдкор» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан қулаб вафот этганди. У эри томонидан мунтазам зўравонликка учрагани айтилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан ЖКнинг «ҳомиладор аёлни ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» қисми билан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Тошкент аэропортининг учиб келиш залида 1 апрелдан бошлаб Sixt Uzbekistan бренди остидаги такси хизмати фаолият бошлади. Бу ушбу аэропортдаги Taxi Airport Tashkent`дан кейинги иккинчи расмий такси ҳисобланади.
3−8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 9 та вилоятда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.
Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.
Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.
Пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида таъмирлаш ишлари сабабли бир муддат томошалар ўтказилмайди. Ижодий жамоа кўчма спектакль ва гастроль сафарларини давом эттиради. Аввалроқ «Газета.uz» шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган мазкур томошагоҳ ҳақида мақола эълон қилганди.
Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 5000 сўмга қимматлади. Боғ маъмурияти буни ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ва коммунал хизматлар нархи ортгани билан изоҳлади.
Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Сешанба куни таъмирлаш ишлари туфайли пойтахтнинг Сергели (10:00 дан 18:00 гача) ва Янгиҳаёт (14:00 дан 17:00 гача) туманларидаги айрим жойларда газ етказиб бериш тўхтатилади.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг