Ҳар йили 9 февралда давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуд куни нишонланади. Ўзбекистонда унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган, номи кўчаларга ва Тошкент метросидаги бекатлардан бирига қўйилган. «Газета.uz» ушбу бекат қурилиши тарихини унинг меъмори тилидан ҳикоя қилади.
Тошкент фотосуратлар уйида Фоторассомлар шуъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси очилди. 4 хонадан иборат экспозиция залида 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 800 га яқин ишлари қўйилган. Кўргазма 13 февралгача давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг талабалари ўқишни бошқа университетга кўчириши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозиргача 5 та хусусий университетнинг лицензияси бекор қилинган, 1 тасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
100 млн сўмга оширилган микроқарз чегараси, Амирсойда чанғи учган президентлар, тадбиркорлар учун яна бир солиқ имтиёзи, 17 фоизга ошган ўртача иш ҳақи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Давлат ёнғин назорати органларига тадбиркорларга тегишли объектларда ўтказилган текширишлар натижасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан маъмурий жазоларни тўғридан-тўғри қўллаш ваколати берилмоқда. Сенат қонунни мақуллади.
USAID`нинг гендер тенглик ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш бўйича бош мувофиқлаштирувчиси Жамила Бижио IT соҳасида ишлаётган ўзбекистонлик аёллар билан учрашди. Унда USAID томонидан молиялаштирилган Tumaris.Tech ва FoundHer лойиҳалари натижалари муҳокама қилинди.
Саккизта фильм премьераси, кўргазмалар, спектакллар, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Акмал Расулов Тошкент шаҳри Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Шу пайтга қадар у бошқарма раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонунни кўриб чиқиб, маъқуллади. 2023 йилда мамлакатда 10 минг 204 та ёнғин юз бериб, унда 251 фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган.
Сенат маъқуллаган қонунга кўра, Болалар омбудсманига раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқи берилмоқда. Шунингдек, болаларга тааллуқли масалаларга доир қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Бола ҳуқуқлари бўйича вакил билан келишилиши мажбурий бўлади.
Сайёҳлик маркази қуриш учун бузилиши кутилаётган Бухоро вилояти ҳокимлиги биноси — меъмор Ричард Блез лойиҳаси бўйича қурилган сўнгги йирик иншоот. Alerte Héritage`га кўра, ҳудуддаги ҳар қайси реконструкция бинони сақлаб қолиш ва «атрофдаги иншоотларга ҳурмат билан ёндашув»ни ўз ичига олиши керак.
Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни 4 та ёнғин-қутқарув экипажи бартараф этди. ФВВ ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини билдирди.
Чилонзор туманидаги бекатларнинг бирида 131-сонли King Long автобуси ва 99-сонли Yutong автобуси тўқнашди. ЙТҲга ҳайдовчилардан бирининг ёнлама оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. Йўловчилар орасида жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Ўзбекистонда 10−11 февраль кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент, Самарқанд ва Бухорода фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга жўнатиш билан шуғулланган шахслар ушланди.
Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига февраль ойида қўшимча бир ҳафта таътил берилади. Унинг санасини ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши белгилайди.
Qatar Airways 2 июндан Доҳа — Тошкент — Доҳа йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Рейслари ҳафтасига 4 марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. «Биз учун бу даражадаги йирик авиакомпаниянинг Тошкент аэропортига парвоз қилиши жуда муҳим» дея таъкидлади Uzbekistan Airports.
Январь ойида ҳудудларда 94 млрд 542 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ҳолатлар бўйича мингга яқин маъмурий иш расмийлаштирилди.
Пойтахт марказида катта тезликда ҳаракатланган Zeekr автомашинаси Matiz ва Kia автомобилларига бориб урилди. Тўқнашув оқибатида Zeekr пиёдалар йўлакчасига, Kia эса майсазорга чиқиб кетди. Учала ҳайдовчи ва Zeekr машинасидаги бир нафар йўловчи касалхонага ётқизилди.
Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида қарийб 60 йилдан бери мавжуд ёғоч уйлар ўрнида илгари режа қилинганидек уй-жойлар эмас, Хитой инвесторлари иштирокида яшил боғ қурилади. «Яқинда президент Сергели ва Янгиҳаётда ҳам Янги Ўзбекистонга ўхшаган истироҳат боғи қуринглар деди», — дея таъкидлади туман ҳокими.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг