Зангиота туманида рўмол ўраган ва матодан ниқоб тақиб юрган аёл жамоат жойида юзини беркитиб юрганлик моддаси билан жаримага тортилди. У судда мебель цехида ишлашини ва чангга аллергияси борлиги учун ниқоб тақишини айтди.
Олтита янги фильм премьераси, очиқ ҳавода кино намойишлари, Mocfest фестивали, кўргазмалар, катталар ва болалар учун ижодий маҳорат дарслари, Республика болалар кутубхонасидаги маърифий дастурлар, театр томошалари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат шанбада +34…+37, якшанба куни эса +30…+33 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Пойтахтда асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш идораларида ишловчи шахслар коррупциявий жиноятлар содир этган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Рақобат қўмитаси «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузгани ҳақида хабар берди. Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.
24 сентябрдан Тошкентдан Москвага темирйўл қатновлари йўлга қўйилади. Қатнов 77 соатни ташкил қилади, чипталар рейс санасидан қанча кўп кун олдин харид қилинса, чегирма қўлланади.
ЎзА ахборот агентлиги сунъий интеллектга асосланган виртуаль сухандон Собира Холдаровани тақдим этди. У янгиликларни тўққизта тилда етказади. Уни яратиш учун журналист Дилдора Абдухалилованинг прототипидан фойдаланилган.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари кесишмасида 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча лойиҳасини тақдим этди. Устуворлик пиёдаларга берилади, автобуслар бўлади, қулай микроиқлим яратилади. «Ушбу кўча мисолида бошқа кўчалар ҳам тартибга келтирилади», — деди у.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига старт, махсус унвон олиш учун узайтирилган хизмат муддатлари, Ўзбекистонда парранда гўшти бизнеси билан шуғуллунадиган Ҳиндистон компанияси, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўрта Чирчиқда фуқаро ободонлаштириш учун ажратилган 2 га ерни 560 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Бошқа ҳолатда Фарғонада туман ҳокимлигининг ери 410 минг долларга сотилишининг олди олинди. ДХХ жами 5 та ҳолатда ноқонуний ер савдосини тўхтатиб қолди.
Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь-3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.
Андижон вилояти Балиқчи туманида ҳоким ўринбосари ва туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси қамоққа олинди. Улар туман ҳокимлиги захирасидаги ерни харидор номига расмийлаштириб беришга келишган.
Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона постида Санкт-Петербургдан учиб келган шахс пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.
ИИВ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай таклиф ёки қўшимчалар кўзда тутилмаганини билдирди. Ҳозирда бу муддат 20 йилни ташкил этади.
Президент қарори билан, ИИО, божхона, миллий гвардия ва ҳарбий хизматдаги махсус унвонлар учун хизмат қилиш муддатларига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон аҳолисининг 1980 йилдан аввал туғилган қисми чин чечак касаллигига қарши тўлиқ эмланган. Санэпидқўмитанинг таъкидлашича, чин чечакка қарши эмлашдан кейин ҳосил бўлган иммунитет маймунчечакка қарши ҳам ишлайди ва касалликнинг кенг тарқалиш хавфини пасайтиради.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Жараён 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Лойиҳалар учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотдаги нутқининг лингвистик таҳлили, парламент сайловларида қатнашишга рухсат олган сиёсий партиялар, ФНҚИЗнинг бир қисмини сотиб олаётган АҚШ компанияси, ЙҲҚни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш ташаббуси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобат қўмитаси «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ Фарғона филиали воситачилик йиғими сабаб йўловчилардан 660 млн сўмга яқин ортиқча маблағ ундирганини, шу сабабли жарима жазоси қўлланишини айтганди. Темирйўл компанияси қарор юзасидан апелляция беради, чунки «йиғим ташувчи томонидан мустақил белгиланган».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг