Ўтган 2023 йил давомида Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида кенг кўламли янгиликлар киритилиб, фуқароларга хизмат кўрсатиш жараёни янада енгиллашди. Асосий эътибор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилди.
6 та кинопремьера, «Мен ғолиб» югуриш мусобақаси, ўзбек тилига бағишланган кўргазма, спектакллар, ҳаваскорлар ўртасидаги шахмат турнири, «Саҳна» стендап клубдаги юмористик тадбирлар, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тошкентдан Истанбулга учган Uzbekistan Airways самолётида фуқаро вафот этди. Парвоз чоғида сурункали касалликка чалинган йўловчи юрак хуружини бошдан кечирган. Туркиядаги элчихона марҳумнинг жасади Ўзбекистонга жўнатилганини билдирди.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳавони муҳофаза қилиш чораларини таклиф қилди. ИЭСларда мазут ва кўмирдан фойдаланишни, Аи-80 русумли бензинни тақиқлаш, юк машиналарининг тиғиз вақтларда ҳаракатланишини чеклаш ва марказий кўчаларда машиналардан холи ҳудудлар ташкил этиш шулар жумласидан.
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг асосий омиллари сифатида ИЭСларда кўмир ва мазутдан фойдаланиш, қурилишлар ва дарахтларни кесиш кўпайгани, сифатсиз ёнилғида юрувчи транспортлардан чиқаётган ташламалар ортгани кабиларни санади. Ҳавони яхшилаш бўйича таклифларини билдирди.
ДХХ Шайхонтоҳур туманида «логистика билан шуғулланувчи» уйда нарколаборатория ташкил этган икки шахсни ушлади. 26 килога яқин мефедрон, 400 килодан ортиқ кимёвий моддалар ҳамда асбоб-ускуналар расмийлаштириб олинди. Наркотик моддаларнинг қора бозордаги қиймати 900 минг долларга тенглиги айтилмоқда.
Асосий вақти компьютер қаршисида ўтадиган офис ходимларининг катта қисми камҳаракат, уларга жисмоний фаоллик етишмайди. Камҳаракатлилик эса аксарият хасталиклар боши. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Республика травматология маркази раҳбари бу борадаги осон тавсиялар билан ўртоқлашди.
Боёвут туманидаги метан «заправка»лардан бири 62,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ички ишлар ходимлари тасвирини обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазо, Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар, тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати, Даулетмурат Тажимуратов билан учрашган омбудсман ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадини, шунингдек, жабрланган икки нафар фуқарони Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди.
Суд Telegram`даги пулли каналларда аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларни 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд иши бўйича 62 киши, жумладан, 55 нафар аёл жабрланувчи ва даъвогар бўлган.
Тошкент вилоятида Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Унинг бир-бирига боғланган устахоналари ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, ўқотар ва артиллерия қуролларини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Объектга президент ташриф буюрди.
Тармоқларда вояга етмаган йигит дадаси ИИВда ишлашини айтиб, бир неча машинани 170 км/соат тезликдан ошириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. ЙҲХХ йигитнинг онаси бола тарбиялашда мажбуриятларни бажармаслик моддаси бўйича 1,7 млн сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги нормага изоҳ бериб, бундай ҳаракатларни тақиқлаш ва жазолаш Британия, Германия ва Франция каби мамлакатлар қонунчилигида мавжудлигини таъкидлади.
Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.
Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.
Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.
Омбудсман Навоийдаги 11-колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Колония раҳбарияти унга алоҳида имтиёз ёки чекловлар берилмагани ва белгиланган тартибда жазо ўтаётганини, Тажимуратов эса қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг