Жамият

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди
19 июль 2023, 22:43 1

Тошкентда автобус ҳайдовчиси ва унинг акаси автопарк ходими билан муштлашди

Дам олиш куни Тошкентдаги 4-сонли автопаркка шортик ва шиппакда келган автобус ҳайдовчиси ва корхона муҳандиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Можарога кейинроқ ҳайдовчининг яқинлари ва бошқалар ҳам қўшилган. Ҳайдовчи, унинг fкаси ва корхона муҳандиси жароҳатланган.

19 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
19 июль 2023, 22:00

19 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Солиқлардан қутулган ЎФА, Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей, мактаблар учун юқори интернет тезлигига эга тарифлар, йилига фақат 1 марта қабул бўладиган Хусусий ОТМлар, Ўзбекистоннинг жаҳон паспортлари рейтингидаги ўрни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Актёр Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди
19 июль 2023, 21:51

Актёр Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Толиб Каримов 83 ёшида вафот этди. У умрининг сўнгига қадар Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритди. Актёр «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатуви, кўплаб видеофильм, телепостановка, теле ва радиоспектаклларда роллар ижро этган.

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлик иши бўйича судланувчилар сони ортиши мумкин
19 июль 2023, 18:49

Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлик иши бўйича судланувчилар сони ортиши мумкин

Суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун судланган собиқ амалдорларга қўзғатилган жиноий ишни қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга қайтарди. Судланувчиларга янги айбловлар қўйиш ва бошқа шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш режалаштирилган.

Грозний: Чеченистон юрагига саёҳат
19 июль 2023, 18:00

Грозний: Чеченистон юрагига саёҳат

Ўзбек меъмори лойиҳалаштирган Европадаги энг катта масжид, осмонўпар бинолар, тарихга бой масканлар, гўзал кўчалар ва кўркам боғлар — «Газета.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров Чеченистон пойтахти Грознийга саёҳати давомида кўрган-кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади.

«Вақф» фонди 6 ойда 16,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
19 июль 2023, 17:50

«Вақф» фонди 6 ойда 16,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди сўнгги 6 ойда 16,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни хайрия сифатида сарфлади. Фонд ушбу пуллар қайси йўналишларга йўналтиргани ҳақида маълумот берди.

Педагоглар малакасини ошириш институти мансабдорлари катта миқдорда пул ўзлаштиришда гумонланмоқда
19 июль 2023, 17:09

Педагоглар малакасини ошириш институти мансабдорлари катта миқдорда пул ўзлаштиришда гумонланмоқда

Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтида проректорга алоқадорлиги айтилган фирмага 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ортиқча тўлаб берилгани аниқланди. Антикоррупция агентлиги манфаатлар тўқнашуви юз бергани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Хусусий ОТМларга йилига фақат бир марта қабул талаби қўйилди. Бу қонунга зид
19 июль 2023, 16:19

Хусусий ОТМларга йилига фақат бир марта қабул талаби қўйилди. Бу қонунга зид

Президентнинг янги фармонига кўра, нафақат давлат, балки хусусий ва хорижий ОТМлар ҳам бакалавриат ва магистратурага йилига фақат бир марта қабул қила олади. «Таълим тўғрисида»ги қонунда қабул тартибини хусусий ОТМларнинг ўзи белгилаши кўрсатилган. Кўп марталик қабул дунё бўйлаб кенг тарқалган.

Ўзбекистон мактаблари учун юқори интернет тезлигига эга тариф режалари жорий этилади
19 июль 2023, 15:12

Ўзбекистон мактаблари учун юқори интернет тезлигига эга тариф режалари жорий этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, умумтаълим мактаблари учун юқори тезликда ва чекловларсиз кириш имконини берадиган «New Education» тариф режаси ишлаб чиқилади. Тариф бўйича интернет тезлиги камида 40 Мбит/с, ўқувчилар сони 400 нафардан кўп бўлганларда — камида 100 Мбит/с бўлади.

Alif Juma акциясиниг тугашига уч кун қолди
19 июль 2023, 15:00

Alif Juma акциясиниг тугашига уч кун қолди

21 июль куни Alif компанияси ўтказаётган Alif Juma акцияси якунланади. Акция давомида харидлар учун комиссия тўлови икки баравар камайтирилгани билан бирга онлайн буюртмаларни етказиб бериш бепул.

Тошкентда айрим кўчаларнинг бир қисми вақтинча ёпилади
19 июль 2023, 14:35

Тошкентда айрим кўчаларнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентнинг Нурлийўл, Хонобод 1-тор ва Қипчоқ кўчаларининг бир қисми 19 июль куни соат 15:00 дан 21 июль 21:00 га қадар ёпилади. Бу вақтда метронинг ер усти ҳалқа линиясида қурилиш ишлари олиб борилади.

IBA раҳбари Руфат Рисқиевни автомашина билан тақдирлади
19 июль 2023, 14:12

IBA раҳбари Руфат Рисқиевни автомашина билан тақдирлади

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремлев ўзбекистонлик боксчи Руфат Рисқиевга Malibu-2 машинасини топширди. Фахрий спортчи IBA президентининг фахрийлар масаласида маслаҳатчиси этиб тайинланди. Аввалроқ унга ташкилот томонидан умрбод 1000 долларлик маош тайинланганди.

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июль куни бошланади
19 июль 2023, 13:01

Блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июль куни бошланади

Жиноят кодексининг фирибгарлик, товламачилик ва бошқа моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июлда бўлиб ўтади. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди
19 июль 2023, 12:44

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида зилзила сезилди

Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сезилди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди.

Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей очилади
19 июль 2023, 12:16

Бухорода жадидчиликка бағишланган илк музей очилади

Бухоро шаҳридаги «Ҳовли поён» уйида Ўзбекистон маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси иштирокида жадидчилик тарихига бағишланган илк музей ташкил этилмоқда. Бу уй Ўрта Осиё жадидчилиги етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевга тегишли бўлган.

Exadot бизнес ривожи учун мобил иловалар яратади
19 июль 2023, 11:00

Exadot бизнес ривожи учун мобил иловалар яратади

Exadot компанияси бизнес туридан қатъий назар қамров кўламини кенгайтириш учун мобил иловалар яратади. Ҳозиргача компания InMovie, Finance App, Benny Rideshare ва бошқа иловаларни оммага тақдим этган.

Қорақалпоғистонда браконьерлар тузоғига тушган икки буғу ҳалок бўлди
19 июль 2023, 10:21

Қорақалпоғистонда браконьерлар тузоғига тушган икки буғу ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилди. Улар браконьерлар тузоғига тушиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳолат бўйича гумонланган 3 киши қўлга олинди.

ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган 8 кишини қўлга олди
19 июль 2023, 09:56

ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган 8 кишини қўлга олди

ДХХ ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган 8 кишини қўлга олди. Улардан бири тожикистонлик наркокуръерлар яшириб кетган моддани олиб кетаётганида, яна бири Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган наркотикни сотаётганида ушланди.

18 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
18 июль 2023, 22:00

18 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Чирчиқда уйларни сотишдаги коррупцион схема, овқатланиш сабаб ривожланишдан ортда қолган болалар, Хоразмда банкка тўппончада кирган шахс, Россияда паспортини олдириб қўйганлар, «Қўйлиқ» бозори олдидан видеорепортаж, Оҳангарондаги янги чиқинди полигони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади
18 июль 2023, 20:54

Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охиригача ишга тушади

Президентнинг 2019 йилдаги топшириғи бўйича қурилиши белгиланган Оҳангарондаги янги маиший чиқинди полигони йил охирига қадар ишга тушади. 30 гектардан иборат майдонда метан газ йиғувчи қувурлар ва чиқинди суюқликларини тортувчи насослар бўлиши ҳисобига ерга зарар етмаслиги ваъда қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг